2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
2024 йил САРҲИСОБИ: Акциядорлик жамияти ўз маблағлари ва тижорат банклари молиявий кўмаги ёрдамида жами 55,9 млн доллар сармояга тенг ишларни амалга оширди
  • 31.01.2025
  • 5

Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ўзининг бир қатор вазифалари амалга ошириш билан бирга юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, модернизация ва реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши учун йиллик ва истиқболли электр тармоқларининг қурилиш дастурларини ҳам амалга оширади.

Акциядорлик жамияти таркибидаги Капитал қурилиш бошқармаси магистрал электр тармоқларда олиб борилаётган лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини мувофиқлаштиради.

Шунингдек, бошқарма “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти  таркибий корхона ва бўлинмаларидан лойиҳанинг бажарилишини назорат қилиш жараёнида пудратчи ташкилотларнинг шартнома мажбуриятларини ва, зарур бўлганда, шартномада назарда тутилган санкцияларни тақдим этишни талаб қилади.

Ушбу амалиётлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш ва қарорлари, Энергетика вазирлиги топшириқ ва кўрсатмалари ҳамда Шаҳарлараро норма қоидалари, xавфсизлик қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлари асосида олиб боради.

Акциядорлик жамияти ўз маблағлари ва тижорат банклари ҳисобидан 2024 йилда жами 55,9 млн доллар миқдорида (режага нисбатан 109,8 фоиз) ўзлаштирди.

2024 йилда Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ўз маблағлари ҳисобидан 4 та инвестиция лойиҳаси ишга туширди:

• Қашқадарё вилояти “Нишон туманида қуриладиган 500 МВтли қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш” лойиҳаси доирасида узунлиги 32,8 км бўлган 220 кВ электр узатиш ҳаво тармоғи;

• Бухоро вилояти “Қоровулбозор туманида қуриладиган 500 МВтли қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш” лойиҳаси доирасида узунлиги 44,7 км бўлган 220 кВ электр узатиш ҳаво тармоғи;

• “Юқори Чирчиқ туманида қуриладиган қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш” лойиҳаси доирасида узунлиги 0,6 км бўлган 220 кВ электр узатиш ҳаво тармоғи;

• “Андижон вилоятидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш ҳамда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун 220 кВ кучланишли электр тармоғи ва янги 220/110/10 кВ кучланишли подстанция қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида узунлиги 14 км бўлган 220 кВ ва 1,2 км бўлган 110 кВ электр узатиш ҳаво тармоғи ва қуввати 250 МВА бўлган янги подстанция.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ  республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабни ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида Акциядорлик жамияти тасарруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишларини жадал олиб бормоқда.

Хусусан, 2024 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида 6 подстанцияларда жами 1367 МВА қўшимча қувват яратилди.

 

Жумладан:

►  Наманган вилояти – 175 МВАга           

“Сардор” подстанцияси ⇋ 175 МВА;

►  Андижон вилояти – 425 МВАга            

“Лочин” подстанцияси ⇋ 300 МВА;

“Сарой” подстанцияси ⇋ 125 МВА;

►  Тошкент шаҳри – 17 МВАга      

“Қўйлиқ” подстанцияси ⇋ 17 МВА;

►  Жиззах вилояти – 500 МВАга    

“Зафаробод” подстанцияси ⇋ 500 МВА;

►  Сурхондарё вилояти – 250 МВАга       

“Шеробод-2” подстанцияси ⇋ 250 МВА.

2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан Капитал қурилиш бошқармасига берилган топшириқ ва кўрсатмалар, шу билан бирга, бошқарма мутахассисларининг лавозим йўриқномаларида белгиланган барча вазифа-мажбуриятлар тўлиқ бажарилди. Бўлим томонидан амалга оширилган ишлар Акциядорлик жамияти веб-сайтининг “Янгиликлар” номли рукнига юклаб борилмоқда.

 

Зафар Усмонов, Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati