Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармаси томонидан 2024 йил даврида “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2024 йилга мўлжалланган “Бизнес-режа”сини ижроси бўйича барча бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизматлардан тегишли маълумотлар олиниб, таҳлил қилинди. Жамларган ахборот шакллантирилиб, Кузатув кенгаши йиғилишларида кўриб чиқилиши учун тақдим этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июль санасидаги 207-сонли қарорига асосан “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари”ни ҳар чоракда аниқлаш белгиганган бўлиб, ушбу қарор топшириқлари ҳар чорак якуни бўйича бажарилди. Шу билан бирга, Давлат активларини бошқариш агентлиги интернет сайтига юкланди.
Акциядорлик жамиятининг 2024 йилга магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган пудратчилар томонидан бажариладиган жорий ва мукаммал таъмирлаш ишларига сарфланиши кутилаётган маблағлар бўйича тегишли бошқармалар томонидан маълумотларни шакллантириш ҳамда бажарилган таъмирлаш ишлари бўйича ҳар ойда маълумотларни умумлаштириш бўйича тегишли ишлар ташкил этилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг марказий аппарати ва ҳудудий филиалларидан штат–бирликлари жадвалларига қўшимча ва ўзгаритишлар киритиш юзасидан тушаётган 62 та мурожаат ва таклиф кўриб чиқилди. Шундан 30 тасига рухсат берилди ва 32 тасига қайта кўриб чиқиш таклифи киритилди. Барча филиал ва бўлинмаларга харажатлар, таъмирлаш ишлари, иш ҳақи харажатлари ва расшифровка бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда улардан келаётган хатларга ўз вақтида жавоб йўлланди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2024 йил учун молиявий оқимлари ҳисоботлари режаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирликлари билан ишлаб чиқилди, шунингдек ижроси бўйича йил давомида ойлик маълумот киритилиб борилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг ижро аппарати бўйича 2024 йил ҳар ой учун 1-Т, 1-БХ шакли меҳнат ҳисоботлари тузилиб, Давлат статистика бошқармасига тақдим этилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг филиаллар ва бўлинмаларнинг 2024 йил учун харажатлар сметаси ҳисоботлари жамланди. Шунингдек, Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг тегишли буйруқларига асосан, филиаллар ва бўлинмалар томонидан жорий йилнинг I чорак, I яримйиллик, 9 ойлик ва 2024 йил якуни бўйича харажатлар сметаси, ишлаб чиқариш хизматлари харажатлари, бутловчи материаллар харажатлари, бошқа харажатлар, калькуляция, фойда солиқлари (Пр2) ҳисоботлариини ижроси юзасидан тегишли ҳисобот ва маълумотлар тўпланди ҳамда таҳлил қилиниб, тегишли вазирлик ва идораларга Акциядорлик жамияти молиявий фаолияти тўғрисида ойлик маълумотлар тегишли тартибда тақдим этилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Энергетика вазирликлари топшириғига мувофиқ “Ўзбекистон МЭТ” АЖ 2025 йил учун электр энергияси транспортировка хизмати тарифини шакллантириш ҳисоб-китоблари, Акциядорлик жамиятининг барча филиаллари ва марказий аппаратнинг бош бошқарма, бошқарма, бўлим ва хизматлардан тегишли маълумотлар асосланган ҳолда, 2019 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 310-сонли қарорига асосланган ҳолда ҳисобланди ва юқори турувчи ташкилотларга ўрганиб чиқиб, Акциядорлик жамиятининг электр энергияси транспортировка хизмати тарифини белгилаб бериши учун тақдим этилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2025 йилга мўлжалланган “Бизнес-режа”си ва харажат ҳамда даромадлар сметаси ишлаб чиқилиб, Кузатув кенгаши йиғилишида тасдиқлаш учун киритилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий аппаратининг бошқарма, бўлим ва хизматлари томонидан тақдим этилган рағбатлантириш характеридаги пул тўловларини ҳисобланиши бўйича, Акциядорлик жамиятининг марказий аппарати бошқарма, бўлим ва хизматлари томонидан тақдим этилган билдиргилар таҳлил қилинди ҳамда жорий йил ҳар ҳисобот ойининг якуни билан белгиланган тартибда буйруқ ва комиссия қарорлари чиқарилиб, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари бошқармасига ҳамда Филиалларга тақдим этиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда 2024 йилда “Сарф-харажатларни қисқартириш, иқтисод қилиш ва оптималлаштириш” бўйича Прогноз режа ва тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг (Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги “UzAssets” AJ ва бошқалар) тегишли топшириқларига асосан, Акциядорлик жамияти бўйича “Сарф-харажатларни қисқартириш, иқтисод қилиш ва оптималлаштириш” бўйича маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этиб борилди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига мувофиқ 2025 йилда “Сарф-харажатларни қисқартириш, иқтисод қилиш ва оптималлаштириш” бўйича прогноз режалар ишлаб чиқилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Марказий аппарати ходимлари фаолиятини баҳолаб бориш мақасида, “Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичи (KPI)ни баҳолаш” тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилиб, тасдиқланди ва амалга тадбиқ этилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2020 йил 17 июндаги 176-сонли «Иш стажини тиклаш бўйича комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига асосан, 45 нафар ишчи-ходимларнинг аризаларига асосан, ҳужжатлар тўпланиб, кўриб чиқиш учун Комиссияга тақдим этилди ва унинг хулосасига мувофиқ баённома расмийлаштирилиб, ишчи-ходимларнинг иш стажлари тикланиб берилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармасига 2024 йил давомида 1072 та хат келиб тушди, шу жумладан: 9 та мурожаат, 207 та маълумот учун, 154 та ХДФУ ва бошқалар расмий ҳужжатлар тегишли тартибда кўриб чиқилиб, жавоб хатлари юборилди. Аниқроғи, келиб тушган хатларни ижросини таъминлаш мақсадида 485 та жавоб хати юборилган ва ички раҳбарий ҳужжатлар чиқарилган.
«Ўзбекистон МЭТ” АЖ марказий аппаратидаги 149 ходимнинг меҳнатга лаёқатсизлик касаллик варақаларини умумлаштириш ва тузилган баённомани Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари бошқармасига тақдим этилди.
«Ўзбекистон МЭТ” АЖ марказий аппаратидаги 191 ходимнинг меҳнат таътилига чиқишида, қонунчиликда белгиланган қўшимча тўловларни амалга ошириш юзасидан буйруқ тайёрланди.
Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармасига жорий йилнинг ўтган даври мобайнида келиб тушган хатлар, мурожаатлар ва тегишли топшириқларни ижроси белгиланган тартибда ва муддатида таъминлаб борилди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2022–2024 йиллар учун тармоқ келишувининг бажарилганлиги назорат қилиш ва чорак якуни бўйича қуйидагича ҳисобот тайёрланди:
“Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг таркибий бўлинмаларида жами
4 255 нафар ходим, шу жумладан 529 нафар хотин-қизлар ва 872 нафар ёшлардан иборат ишчи-ходимлар фаолият кўрсатади. “Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан 2024 йил давомида жамият ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги ижтимоий ҳимоя хизматлари қўрсатилган. Жумладан:
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ ҳамда Ўзбекистон Энергетиклар касаба уюшмалари Республика кенгаши ўртасидаги Жамоа шартномасига мувофиқ 2024 йилда жамият томонидан 4 064 та ходимларига ҳар йиллик меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан соғликларини тиклаш мақсадида жами
11,6 млрд. сўм миқдорда моддий ёрдам ажратилган.
Шунингдек, 2024 йилда жамиятнинг 5 нафар оғир молиявий шароитда бўлган ходимларга жами 13,9 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам қўрсатилган ва 21 нафар ходимларни даволаниши учун жами 79,5 млн.сўм миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилган.
Акциядорлик жамиятнинг кам таъминланган ходимларининг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 3 нафар фарзандларининг йиллик конктрактларига жами 18,7 млн.сўм таълим муассасаларига тўланган.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 18 нафар меҳнат фахрийларига ва уларга тенглаштирилган ишламайдиган меҳнат фахрийларига 19,3 млн.сўм миқдорда моддий ёрдам берилди.
Вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафоти муносабати билан ходимга ва тизимда ишлаган нафақадаги 94 нафар пенсионер ва ходимларга жами фахрийларига 289,2 млн.сўм миқдорда моддий ёрдам қўрсатилган.
Акциядорлик жамияти томонидан ходимларининг нафақага чиқиши муносабати билан ходим ишдан бўшаётганида унга бир марталик тўловлар учун 26 нафар ходимга жами 228,7 млн. сўм миқдорда молиявий ёрдам кўрсатилган.
Юбилей ёшларини нишонлаётган 104 нафар ходимга 436,6 млн.сўм миқдорда рағбатлантирилган.
Акциядорлик жамияти меҳнат фаолиятидан бола парвариши таътилига кетган 67 нафар аёлларга фарзанди 2 ёшга тўлгунга қадар тўланадиган нафақа тўлаш учун 279,9 млн. сўм сарфланди.
2024 йилда 28 нафар аёлларга туғруққача ва туғруқдан кейинги пуллик туғруқ таътили тўловлари тўланди.
2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармасига берилган топшириқ ва кўрсатмалар, шу билан бирга, бошқарма мутахассисларининг лавозим йўриқномаларида белгиланган барча вазифа-мажбуриятлар тўлиқ бажарилди. Бўлим томонидан амалга оширилган ишлар Акциядорлик жамияти веб-сайтининг “Очиқ маълумотлар” номли рукнига юклаб борилмоқда.
Парда Хидиров, Иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармаси бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати