2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
2024 йил САРҲИСОБИ: 2024 йил сўнггида Энергетика тизимида жами қиймати 3.5 миллиард долларлик 18 та объект ишга туширилди
  • 31.01.2025
  • 15

Электр тармоқларини инновацион ривожлантириш бошқармасида ҳозирги кунда 6 нафар ишчи ходим ва бир нафар бошқарма бошлиғи меҳнат фаолияти юритмоқда.

Бошқарманинг бугунги кундаги вазифаларига 220–500 кВ кучланишли подстанциялар ва тармоқларнинг рақамли моделини DIgSILENT PowerFactory дастурий таъминотида тизимдаги ўзгаришларни инобатга олиб ўзгартириб бориш; Янги ишга туширилаётган станцияларнинг тармоққа уланиши юзасидан тадқиқотлари натижалари бўйича ҳисоботлари текшириш ва келишиш; Доимий равишда Акциядорлик жамияи тасарруфидаги тармоқлар ва подстанциялардаги трансформаторларнинг юкланганликларини таҳлил қилиш ва зарурий ҳолларда ўта юкланган ёки ўта юкланишга яқин ишлаётган тармоқлар ва трансформаторларни катта қувватлисига ўзгартириш бўйича таклифларни раҳбариятга киритиш; Станцияларнинг тизимга уланиши юзасидан инвесторлар билан учрашувларни ташкил этиш ва расмий ҳамда ишчи тартибдаги учрашувларда иштирок этиш; Тизимда янги инновацион технологияларни жорий этиш бўйича дунё тажрибасини ўрганиш ва татбиқ қилиш юзасидан таклифлари ишлаб чиқиш каби вазифалар киради.

Ўтган 2024 йил сўнггида Энергетика тизимида жами қиймати 3.5 миллиард долларлик 18 та объект ишга туширилди ҳамда 6 та объектнинг қурилиши бошланишига рухсат берилди. Жами қуввати 2663 МВ бўлган шамол, қуёш ва иссиқлик электр станциялари ҳамда жами қуввати 300 МВт /600 МВт•соат бўлган 2 та энергия сақловчи аккумулятор батареялари тизими ишга туширилди.

Шунингдек, жами 3 та 500 кВ кучланишли ва 2 та 220 кВ кучланишли подстанциялар ҳамда умумий узунлиги 290 км бўлган 500 кВкучланишли тармоқлар ишга туширилди.

Электр тармоқларини инновацион ривожлантириш бошқармаси ходимлари ушбу лойиҳаларни ишга тушириш муддатларига қадар лойиҳани ўз вақтида ва ишончли ишга туширилишини таъминлаш учун инвестор компаниялар билан ҳамкорликда ишладилар.

Ўз ўрнида ўтган йил сўнггида ишга туширилган лойиҳалар орқали 1 йилда қўшимча ўртача ҳисобда 15 млрд. кВ·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бобуржон Муродов, Электр тармоқларини инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati