2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанцияларда ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда
  • 31.01.2025
  • 12

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари ўтказилиб, кўрик давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Шунингдек, подстанцияларнинг эстетик ҳолати яхшиланиб, энергетика объекти атрофи, очиқ тақсимлаш қурилмалари, бошқарув-маъмурий ҳамда диспетчерлик пункти ва ёрдамчи биноларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 220 кВ кучланишли «Сокин» подстанциясида ташкил этилган ободонлаштириш ишлари акс этган. Шунингдек, подстанциясида автоматик ўт ўчириш тизимида таъмирлаш-созлаш бажарилиб, энергетика объекти атрофидаги бўш ер майдонларини дарахт кўчатлари экишга тайёрлаш ишлари амалга оширилди.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati