2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
2024 йил САРҲИСОБИ: Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг фаолияти ҳақида ҳисобот-маълумотнома
  • 30.01.2025
  • 60

“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида амалга оширилган ишлар

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз тасарруфига 18 та бошланғич касаба уюшма қўмиталарини бирлаштирган бўлиб, жами 4266 нафар касаба уюшма аъзолари, шу жумладан 530 нафар хотин-қизлар ва 647 нафар ёшлардан иборат.

2024 йилда Бирлашган касаба уюшмаси хизматидаги 18 та филиалларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари иш режаларига мувофиқ самарали меҳнат фаолияти олиб бордилар.

2024 йилдаги асосий иш кўрсаткичлари ишчи-ходимларнинг меҳнат муҳофазасига қаратилган бўлиб, бу борадаги барча ариза ва шикоятлар ўрганилди.

Жумладан,

• Бирлашган касаба уюшма қўмитаси энергетика соҳасида стажини тиклаб бериш бўйича Комиссия билан бирга ишлаб, ходимлардан тушган аризаларни ўрганиб чиқди ва 45 нафар ходимларни энергетика стажлари тиклаб берилди.

• Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг мутахассислари ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда 2024 йилда “Қашқадарё МЭТ”, “Бухоро МЭТ” ва “Навоий МЭТ” филиалларида “Сайёр қабул” тадбирлари ўтказилди. Ушбу сайёр қабулларда филиалдаги ходимлар билан давра суҳбати ташкил этилиб, ходимларнинг муаммолари, иш шароитлари ўрганилди, уларнинг саволларига жавоблар берилди, таклиф ва истаклари ўрганиб чиқилиб, мавжуд муаммолар ижобий ҳал этилди. Сайёр қабулларда жами филиаллардан 150 дан ортиқ ходимлар иштирок этишди.    

Шу билан бирга,

Инсоний фазилатлар, жамоадаги аҳиллик ва бирдамлик, Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш, қолаверса Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида барча филиалларимиз касаба уюшмалари томонидан тарихий обидалари ва диққатга сазовор қадамжолари бўлган Республикамизнинг маълум ва машҳур шаҳарларга жами 445 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари сайёҳатга олиб борилди:

• Самарқанд шаҳрига жами 180 нафар ходимлар ва оила аъзолари;

• Тошкент шаҳрига 100 нафар ходимлар ва оила аъзолари;

• Хива шаҳрига 50 нафар ходимлар ва оила аъзолари;

• Бухоро шаҳрига 20 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари;

• Фарғона шаҳрига 35 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари;

• Экотуризм тадбири Бўстонлиқ тумани, “Угам” тоғ зонасидаги дам олиш масканига 60 га яқин хотин-қизлар ва уларнинг фарзандлари саёҳатга олиб борилди.

Энергетика тизимида кўп йиллар мобайнида меҳнат қилиб, соҳа ривожига ўзининг самарали ҳиссасини қўшган ва нафақага кузатилаётган 26 нафар ходимларга энергетика стажига кўра лавозим маошининг бир баробаридан уч баробаргача миқдорда пенсияга кетиши муносабати билан рағбатлантириш тўловлари тўлаб берилди, ходимларга эсдалик совғалари ва гулдасталар такдим этилиб, пенсияга кузатилиши тадбирлари уюштирилди.

Юбилей туғилган кунларини нишонлаётган 104 нафар ходимларга бир лавозим маоши миқдорида рағбатлантириш тўлови берилиб, фахрий ёрлиқ, зарчопон, эсдалик папкалари ва гулдасталар топширилиб, тақдирлаш тадбирлари ташкил этилди. (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).

8 март — Хотин-қизлар байрами муносабати билан Акциядорлик жамиятининг 530 нафар хотин-қизларига байрам дастурхонлари тузалди ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Стенд-паннолар ясатилди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).

Наврўз умумхалқ байрами ва Мустақиллик шодёналари арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Ҳўжайли туманидаги кам таъминланган оилаларга моддий кўмак кўрсатиш учун озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. “Қорақалпоқ МЭТ” филиалининг 50 нафар энергетика фахрийлари, нуроний ва қариялари ва кам таъминланган оила вакилларига Самарқанд шаҳрига 2 кунлик саёҳат ташкил этилди. Наврўз байрами тадбирлари барча филиалларда кенг нишонланди. Барча филиалларда ва Марказий аппаратда байрам дастурхонлари тузалди, байрамга совғалар берилди.

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан филиалларда Энергетика фахрийлари ва байналминалчи жангчиларга байрам дастурхонлари тузалди.

1 июнь — “Болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами муносабати билан “MAGIC SITY” истироҳат боғига 300 дан ортиқ чипталар бепул тарқатилди, Бошқа филиалларда ҳам болалар учун томошалар, болалар концерти дастурлари ташкил этилиб, 750 га яқин болалар дам олишлари учун тадбирлар ўтказилди. Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига 175 нафар болалар учун чипталар тақдим этилди. Ташкилий тадбирлар учун ҳўжалик ва касаба уюшма маблағларидан сарфланди.

Хўжалик ҳисобидан 1% меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан Янги йил байрами муносабати билан Акциядорлик жамияти ходимларининг 4830 нафар фарзандларига Янги йил совғалари берилди. Янги йил байрами томошаларига, болалар ўйин майдончаларига 1000 дан зиёд чипталар харид қилинди ва бепул тарқатилди (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).

Шунингдек, бошқа кўнгилочар дастурлар: эстрада концертлари ва театрларга 1700 тадан ортиқ чипталар харид қилинди ва ходимларга бепул тарқатилди (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).

Ижтимоий кўмакка муҳтож ходимларга касаба уюшмасидан моддий ёрдам кўрсатилди (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).

1 сентябрь — Янги ўқув йили арафасида 2 ва ундан ортиқ мактаб ёшидаги ўқувчи фарзанди бўлган кам таъминланган ходимларнинг 22 нафар фарзандларига ўқув-қуроллари харид қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами барча филиалларда кенг нишонланди. Ходимларга байрам дастурхонлари тузалди.

8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан жойларда маънавият соатлари, давра суҳбатлари ўтказилди. Жамият томонидан энергетика тизими ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ходимлар Фахрий ёрлиқлар ва Ташаккурномалар билан тақдирланди. Тақдирланган ходимларга гулдасталар ва эсдалик совғалари берилди (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).

22 декабрь — “Энергетиклар куни” касб байрами муносабати билан барча филиалларда байрам тадбирлари уюштирилди, кекса пенсионерлар ва энергетика фахрийлари таклиф этилди.

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”, “Техника хавфсизлиги ойлиги” кўрик танловлари ўтказилди, ғолибларга эсдалик совғалари берилди. Йил давомида магистрал линияларда юзага келган аварияли ўчиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш ишларида қатнашган ишчи-ходимларга моддий кўмак бериш мақсадида дала жойларида иссиқ озиқ-овқат, кофе, иссиқ чой доимий ташкил этилиб борилди, йил давомида 500 дан зиёд ходимларга иссиқ овқатлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Акциядорлик жамияти тасарруфидаги филиалларнинг барча касаба уюшма қўмиталари томонидан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, воллейбол ва минифутбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақа ғолибларига ва иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди. (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).

Акциядорлик жамияти раҳбарияти билан келишилган ҳолда иш вақти ичида ходимларни     30 минут давомида ишлаб-чиқариш гимнастикаси билан шуғулланишлари ташкил этилган. Бундан ташқари, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун бассейнларга абонементлар (50 фоизга) тарқатилди. Ходимлар футбол билан шуғулланишлари учун футбол майдонлари арендаси маблағлари тўлаб берилди, спорт инвентарлари харид қилинди (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).

2023 йил давомида Акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмаси ва “спорт тарғиботчиси” билан ҳамкорликда Боулинг, Бадминтон, стол тенниси ва “Балиқ ови” мусобақалари мунтазам ўтказилди ва совринли ўринларни эгаллаган ходимларга эсдалик совғалари берилди. Спорт анжомлари харид қилинди (Марказий аппаратда).

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғликларини тиклаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2024 йил давомида Фарғона вилоятидаги «Шифобахш Чимён» сиҳатгоҳида 30 та Энергетика фахрийси бепул даволанди. Бу мақсадларга МҲТФ 1 фоиз маблағи ҳисобидан маблағ сарфланди ва энергетика фахрийлари соғликларини тиклашди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).

Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига 10 фоиз касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан Республикадаги «Турон», «Хумсон», «Зомин», «Оқтош», «Чортоқ», «Ботаника» ва «Чинобод» сиҳатгоҳлари ва «Чорвоқ оромгоҳи», «Наврўз», «Кумушкон» дам олиш уйларига 162 та йўлланмалар олинган ва имтиёзли - 45 фоизлик қилиб ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига берилган. Ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан 32 нафар ходим санаторияларга имтиёзли (45 фоиз) нарҳда юборилди. 3 та йўлланма 3 нафар байналминалчи жангчи бўлган ходимга бепул берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг 2022 йил 1 ноябрдаги 06/1-2408-сонли топшириғига асосан Россия Федерацияси Кисловодск шаҳридаги “Ўзбекистон” санаториясида “Дам олиш - даволаниш - билим олиш - малака ошириш” лойиҳаси асосида 2024 йилда 20 нафар ходимлар соғломлаштирилиб ва билим савияларини оширишлари ташкил этилди (Барча филиалларда ва марказий аппаратда).

Бирлашган касаба уюшма қошида ташкил этилган Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси билан ҳамкорликда Акциядорлик жамиятидаги аёлларни ўрни ва мавқеини оширишга қаратилган кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Она тилим-Жони дилим” шиори остида Давлат тили байрамига бағишланган шеърият кунлари ўтказилди, миллийлигимизни тарғиб қилишликка қаратилган “ХОН-АТЛАС” тадбирлари уюштирилди. Шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд кунларига бағишланган адабиёт ва китобхонлик тадбирлари уюштирилди (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).

Йил давомида Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ва Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари ҳамкорликда кўплаб самарали ишлар амалга оширилди, аёлларни спорт мусобақаларида фаол иштирок этишлари ва саёҳатларга олиб борилиши уюштирилиб борилди (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси қошида ташкил этилган Ёшлар билан ишлаш комиссияси ҳамда Акциядорлик жамиятининг спорт тарғиботчиси ўз фаолиятини 2024 йилда ижобий олиб борди. Хусусан, ёшлар ўртасида мунтазам равишда спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, минифутбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мини футбол билан шуғулланишлари учун футбол майдончалари арендага олиб берилди. Бассейнларга абонементлар тарқатилди (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).

Республиканинг оммавий ахборот воситалари: газета ва журналларга (2024 йил учун) — «Ишонч», «Ишонч-Доверие», «Даракчи» ва бошқа газеталарга обуналар ташкил қилинди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).

Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2024 йилга мўлжалланган иш режасига кўра Жамият жамоа шартномасини 2023 йилда бажарилиши ва 2024 йилга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича меҳнат жамоасининг видео-конференцияси ўтказилди. Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2024 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ қўмита йиғилишларида кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар ”Меҳнат муҳофазаси ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш” хақида, “Меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши” тўғрисида, “Маънавият ва маърифат ишларининг олиб борилиши, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг соғломлаштирилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурини бажарилишини таъминлаш тўғрисида”ги масалалар белгиланган вақтда қўмита йиғилишларида кўриб чиқилди.

Йил давомида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан берилган топшириқлар бажарилди. Йил давомида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига барча йўналишлар бўйича юборилиши лозим бўлган статистик ҳисоботлар, Йил дастури бўйича ҳисоботлар белгиланган муддатларда топширилди.

Тошкент шаҳар касаба уюшмалари бирлашмаси кенгашига топширилиши лозим бўлган молиявий ҳисоботлар, йўлланмалар бўйича ҳисоботлар белгиланган муддатларда топширилди.

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бухгалтерияси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига Устав талабларига асосан йўналтирилиши лозим бўлган 30 фоизлик аъзолик бадаллари маблағлари ўз вақтида юборилиши таъминланди.

2024 йил давомида Акциядорлик жамияти ходимларидан, филиалларидан ва бошқа ташкилотлардан келган турли мавзуларни ўз ичига олган мурожаатлар Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, белгиланган муддатларда ёзма кўринишда, Е-Ижро тизими асосида, мурожаатчиларга ижобий жавоблар берилиши таъминланди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси 2025 йилда ҳам ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишда куч ва имкониятларини ишга солган ҳолда хизмат қилади.

2024 йил мобайнида касаба уюшмалари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни амалга ошириб борди:

•  ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари билан боғлиқ ҳолатларни текширишда иштирок этилди;

• ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилган ҳолларда ишларни тўхтатиб туриш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларнинг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида иш берувчига қатор таклифлар киритилди;

• меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилди;

• меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этди.

ходимларни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларидан суғурта қилинди, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказилди. Шунингдек, ишчи-одимларни дастлабки ва даврий-оралиқ тиббий кўрикдан ўтказилиши, ходимларни белгиланган муддатларда ўрнатилган нормалар бўйича махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминишини назорат қилинди.

Афсуски қилинган барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан 2024 йил мобайнида 3 та ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ходиса содир бўлди. “Қашқадарё МЭТ” филиалида 1 нафар ходим иш жараёнида танасини электр токи таъсирида куйиши оқибатида жароҳат олди ва  “Бухоро МЭТ” филиалида 2 нафар ходим ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли бевақт вафот этишди. Токдан куйиш натижасида жароҳат олган ходимнинг ўзига, 2 нафар вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисаларда, касб касалликларига чалинганда ёки ходимнинг соғлигига бошқача шикаст етказилганда иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақалар ҳамда зарарларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидалари»да белгиланган миқдорларда ва тартибда тўланиши таъминланди.

2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан берилган топшириқ ва кўрсатмалар, шу билан бирга, Бирлашган касаба уюшмаси Низомида назарда тутилган барча вазифа-мажбуриятлар тўлиқ бажарилди.

Нодира Хидирова, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati