«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ–4249-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунида белгилаб ўтилган тартибга асосан ташкил этилган. Акциядорлик жамияти Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ–283-сон қарорига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ягона акциядори ҳисобланади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг Бошқарув органига:
• Иқтисодиёт ва молия вазирлиги – Ягона акциядор;
• Кузатув кенгаши;
• Ижроия органи киради.
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 74-моддасида белгилаб ўтилган тартибга асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ягона акциядорининг 2022 йил 4 апрелдаги 23-сон қарори билан Жамият кузатув кенгаши ҳузурида кузатув кенгаши аъзоларидан иборат:
• Стратегия ва инвестициялар қўмитаси;
• Аудит қўмитаси;
• Тайинловлар ва ҳақ тўлаш қўмитаси;
• Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 75-моддасида белгилаб ўтилган тартибга мувофиқ бугунги кунда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ягона акциядори томонидан 2024 йил 20 июнда қабул қилинган 10-сон қарори билан Кузатув кенгашига икки нафари халқаро тажрибага эга мустақил аъзолар жалб этилган.
2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан Корпоратив муносабатлар ва активлар бўлимига берилган топшириқ ва кўрсатмалар, шу билан бирга, бошқарма мутахассисларининг лавозим йўриқномаларида белгиланган барча вазифа-мажбуриятлар тўлиқ бажарилди. Бўлим томонидан амалга оширилган ишлар Акциядорлик жамияти веб-сайтининг “Акциядорлар учун” номли рукнига юклаб борилмоқда.
Ёдгор Маннапов, Корпоратив муносабатлар ва активлар бўлими бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати