Реле ҳимояси ва автоматикаси хизмати (РҲАХ) “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятимизнинг Тизим хизматлари бош бошқармаси таркибидаги хизмат ҳисобланиб, унинг таркибий тузилмаси 11 нафар ходимдан ташкил топган. Шулардан 2 нафари техник ходим ва 2 нафари “ACWA Sirdarya” подстанциясида хизмат кўсатади.
Акциядорлик жамияти тасарруфидаги 90 та юқори кучланишли подстанция ва 12250 км дан ортиқ 220–500 кВ кучланишли магистрал электр узатиш ҳаво тармоқларининг (ЭУҲТ) электр ускуналарини ишончли ишлашини таъминлаш, фавқулотда вазиятларда улар фаолиятини барқарор сақлаб қолиш, энергетика тизимини барқарорлигини таъминлаш мақсадида ўтган 2024 йил давомида Реле ҳимояси ва автоматикаси хизмати (РҲАХ) қуйидаги ишларни бажариб, самарали меҳнат фаолияти олиб борди:
2024 йил учун Акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан тасдиқланган “Станция подстанциялардаги асосий электр ускуналарнинг реле ҳимояси ва автоматикаси ҳамда аварияга қарши автоматика (РҲА ва АҚА) қурилмаларига хизмат кўрсатиш графиги” асосида 1225 та РҲА ва АҚА қурилмаларида синов-текширув ишлари бажарилди, бажарилган ишлар юзасидан назорат олиб борди ва юқори турувчи ташкилотларга ҳисобот тақдим қилиб борилди.
“Магистрал тармоқ подстанцияларини модернизация қилиш. 1-фазаси” лойиҳалари доирасида 22 та подстанцияга ўрнатилаётган янги электр ускуналарни ва РҲА ва АҚА қурилмаларини РҲА масалаларини ва ишга тушириш дастурларини кўриб чиқди ва ушбу дастур асосида объектларда бажариладиган ишларни назорат қилди.
Давлат хусусий шериклиги ва инвесторлар томонидан ишга туширилган Бош ва Жонкелди, Томди шамол электр станциялари, Наманган, Кўкбулоқ, Самарқанд, Саҳро қуёш фотоэлектр станциялари ҳамда Ўзбекистон BESS энергия сақлаш аккумлятор батареялари тизими объектларини қуриш, ишга тушириш билан боғлиқ РҲА масалалари кўриб чиқилди.
Йил давомида электр узатиш ҳаво тармоқлари ва подстанцияларда содир бўлган фавқулотда ҳолатларда подстанциялардаги реле ҳимояси ва автоматикаси ҳамда аварияга қарши автоматика қурилмалари ишлашини таҳлил қилиб, камчиликлар аниқланган тақдирда бартараф қилинди.
Янги лойиҳалар учун инвесторлар томонидан тақдим қилинган тендер ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, таклифлар берди, Ишчи гуруҳлар фаолияти ҳамда тендерларда комиссия аъзоси сифатида иштирок этди.
“Тожикистон энергетика тизимини Марказий Осиё энергетика тизими билан параллел ишлашга улаш” лойиҳаси доирасида «Денов», «Ғузор», «Сурхон» подстанцияларига янги замонавий турдаги рақамли реле ҳимояси ва автоматикаси ҳамда аварияга қарши автоматика қурилмалари ўрнатилишини ҳамда монтаж-созлаш ишлари бажарилишини назорат қилди, иш жараёнида юзага келган РҲА ва АҚА масалаларини ҳал қилди.
Янги ишга туширилаётган ва модернизация қилинаётган подстанцияларнинг барча лойиҳалари РҲА ва АҚА қисми кўриб чиқиб келшилди.
Ишчи ҳодимларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида назорат-синов имтиҳонларида комиссия аъзоси сифатида қатнашилди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун реле ҳимояси ва автоматикаси ҳамда аварияга қарши автоматика қурилмаларида бажариладиган зарур қўшимча ишлар чора-тадбирларини ишлаб чиқилди, ортиқча ўчишларни олдини олиш ва бу асосда ишларни бажарилиши назорат қилинди. Шунингдек, куз-қиш мавсумида фавқулотда ҳолатлар содир бўлганда зудлик билан унинг оқибатларини бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан берилган топшириқ асосида навбатчилик ишларини олиб борди.
Юқорида санаб ўтилган ишлар РҲАХ томонидан бажарилиши орқали жамиятимиз тасарруфидаги подстанциялардаги ҳар бир электр ускуналарни, электр узатиш тармоқларини фавқулотда ҳолатларда ҳимоя қилиш, истеъмолчиларни ишончли ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш, энергетика тизимини барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда подстанциялардаги асосий электр ускуналарнинг РҲА ва АҚА қурилмаларини тўғри, ишончли ишлашига эришилганлиги маълум қилинади.
Янги 2025 йилда РҲАХ Акциядорлик жамияти тасарруфидаги подстанцияларнинг РҲА ва АҚА қурилмаларида навбатдаги синов-текширув ишлари олиб бориш, давлат хусусий шериклигидаги ва бошқа инвестицион энергетика лойиҳаларини ишга тушириш бўйича РҲА ва АҚА лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш, янги қурилмаларни ишга тушириш ҳамда энергетика тизими барқарорлигини таъминлаш учун РҲА ва АҚАга тегишли барча масалаларни ҳал қилишни белгилаб олди.
Тизим хизматлари бош бошқармаси таркибидаги ситуацион таҳлил бошқармаси томонидан 2024 йилда бажарилган ишлари тўғрисида маълумот
Ситуацион таҳлил бошқармасида бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, етакчи мутахассис, мутахассис, 2 нафар бош мутахассис ва 1 нафар техник меҳнат фаолияти юритади.
Ситуацион таҳлил бошқармаси ходимлари томонидан йил давомида қуйидаги ишлар бажарилди:
1. Акциядорлик жамияти филиаллари тасарруфидаги қурилмалар, электр узатиш тармоқларини таъмирга чиқариш бўйича йил давомида 8316 та талабномалар билан ишланиб, таҳлил қилинди.
2. Магистрал электр тармоқлари объектларини мувофиқлаштирилган иш режими тун-у кун назорати амалга оширилди.
3. “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбарияти томонидан берилган топшириқларни ва вазифаларни жойларга етказиб ва бажарилиши бўйича маълумотлар олинди.
4 Магистрал электр тармоқлари корхоналари томонидан режа асосида таъмирлаш ишларини олиб боришда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Марказий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасига берилган талабномаларни амалга оширилишида амалий ёрдам берилди.
5. Магистрал электр тармоқлари филиаллари тасарруфидаги электр қурилмаларини нормал ишлашини ва ишончли схемада туришини назорат қилинди.
6. Магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларининг иш жараёни билан боғлиқ кунлик техник маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва тегишли шаклларда ҳамда тартибда “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг тегишли бошқармалари ва раҳбариятига етказиб берилиши таъминланди.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ноқулай об-ҳаво даврида (момақалдироқ, кучли шамол, муз қоплама ва бошқалар) Магистрал электр тармоқлари филиаллари тасарруфидаги барча қурилмаларни ҳолатини жойлардаги подстанция навбатчилари ва масъул жавобгарлар орқали назорат қилинди.
8. Акциядорлик жамияти тасарруфидаги мавжуд электр узатиш тармоқлари ва подстанциялардаги трансформаторлар юкламаси бўйича максимум юкланиш вақтида маълумотлар олиниб, таҳлил қилинди ва рухсат этилгандан юқори юкланганлик ҳолатларда меъёрга келтириш чоралари кўрилди, ҳолат бўйича раҳбариятга таклифлар киритилди.
9. Магистрал электр тармоқлари филиаллари тасарруфидаги подстанциялар шиналаридаги кучланишлар қиймати таҳлил қилинди ва меъёрдан паст ёки юқори бўлган ҳолларда тегишли чоралар кўрилди.
10. Жорий йилда магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларида 423 та фавқулодда авария ҳолатлари кузатилиб, ушбу ҳолат юзаси бўйича “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбариятига, тегишли бошқармаларга ва Магистрал электр тармоқлари филиалларидаги тегишли ходимларга хабар берилди ва аварияли ҳолатларни бартараф этиш бўйича раҳбарият топшириқларини жойларга етказилди.
11. Магистрал электр тармоқлари филиалларида юзага келган аварияларни тегишли бошқарма, бўлим ва хизматлар билан таҳлил қилинди.
12. Аварияни олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини тегишлиги бўйича бажарилиши назорат қилинди.
13. Куз-қиш мавсумларида назоратни кучайтириш мақсадида Магистрал электр тармоқлари филиалларидаги масъул навбатчилар орқали ҳар 2 соатда подстанциялардаги электр қурилмаларини ҳолати бўйича маълумотлар олинди.
Тизими хизматлари бош бошқармаси таркибидаги Реле ҳимояси ва автоматикаси хизмати ҳамда Ситуацион таҳлил бошқармаси мутахассислари магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар барқарор фаолияти учун барча куч ва ресурсларни сафарбар этган. Ходимлар малакасини ошириш, янги турдаги техника ва технологияларни ўзлаштириш, рақамли дастурлардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш учун илмий-амалий анжуманларда бевосита иштирок этиб келишмоқда.
Зафар Джураев, Тизими хизматлари бош бошқармаси бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати