2024 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан Рақамлаштириш бошқармасига берилган топшириқ ва кўрсатмалар, шу билан бирга, бошқарма мутахассисларининг лавозим йўриқномаларида белгиланган барча вазифа-мажбуриятлар тўлиқ бажарилди. Жумладан, энерготизимнинг рақамли моделини яратиш, масофавий таълим жараёнлари ташкиллаштириш, маълумотларни хавфсиз сақлаш ва энергетикада киберхавфсизлик ҳамда рақамлаштиришни такомиллаштириш, шунингдек, бошқа тегишли йўналишларда самарали фаолият олиб борилди.
Диксайлент (Digsilent Power Factory) дастури
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида Диксайлент дастури жорий этилган бўлиб, энерготизимнинг рақамли модели, электр энергияси тармоқларини таҳлил қилиш, электр тармоқларидаги турли ҳолатлар, жумладан, кучланишнинг тушиши, қисқа туташувлар ва турли аварияларни моделлаштириш ҳамда таҳлил қилиш имконини бермоқда. Мазкур дастур ёрдамида магистрал электр тармоқлариринг интерактив харитаси тузилган бўлиб, ҳозирда дастур маълумотларини янада такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ходимлар учун электрон ўқув муҳити
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти хождимлари учун электрон ўқув муҳитини яратиш учун ишлатиладиган очиқ манбали Moodle (Modular Object-Oriented Dynamic Learning Environment) дастурий таъминот жорий этилган. Мазкур дастур ишчи-ходимларга масофавий таълим жараёнларини ташкиллаштириш, курслар яратиш, ресурслар тақдим қилиш, тестлар ва топшириқларни автоматик баҳолаш учун хизмат қилади. Бугунги кунда дастурнинг 2 230 дан зиёд фойдаланувчилари мавжуд.
Корпоратив булут (облако) дастури
Булут дастурий таъминоти Акциядорлик жамияти ходилари ишларининг маълумотларни сақлаш, уларга кириш, тақсимлаш ва ҳамкорликда ишлаш имкониятини бериб, барча маълумотлар локал серверда жойлаштирилади. Маълумотларни марказлашган ҳолда бошқаришни осонлаштиради ва маълумотларни фаол назорат қилиш имконини беради. Шунингдек, турли хизматлар календарлар, электрон почта, видеоконференциялар ва бошқа функциялар билан интеграция қилиш имконияти мавжуд.
Захира нусхаларини яратиш (TrueNAS) дастури
Мазкур дастур ёрдамидазахира нусхаларини яратишни ишончли ва автоматик равишда ташкил қилиш имкониятини бериб, маълумотларнинг аниқ вақтдаги захира нусхаларини яратиш функцияси ташкилот маълумотларини хавфсизлигини таъминлаш ва уларни йўқотишдан ҳимоя қилиш имкониятини беради.
CAS дастурига мос келадиган электр ҳисоблагичлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш, назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган тизимни жорий этиш мақсадида барча уланиш нуқталаридаги мавжуд техник ҳамда тижорий электр ҳисоблагичлар “ҲЭТ” АЖда жорий қилинган CAS дастурига мос келадиган 1 971 та замонавий, ақлли электр ҳисоблагичларга алмаштирилди (CAS дастурига киритилган – 1 855; Алоқада – 1 746 ёки 93 %), турдош ташкилот билан ҳамколикда CAS дастурига электр энергиясини ҳисоблаш методикалари киритилди, бу орқали оқиб ўтаётган электр энергиясининг ҳисобини кузатиб бориш имкони яратилди.
Ходимлар билим ва кўникмасини ошириш
2024 йил 13 майдан 17 майга қадар “Ўзэлектроаппарат” АЖ ҳамда “Эксара” МЧЖ билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Yarus noteworks ускуналарини бошқариш ва улардан фойдаланиш” бўйича ташкил қилинган ўқув курсида Акциядорлик жамиятида фаолият олиб бораётган 8 нафар ходимлар малака оширилди.
Шунингдек, 2024 йилнинг 18 августдан 31августга қадар Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги “Россети Ленэнерго” ОАЖ ўқув комплексида “Юқори автоматлаштирилган (рақамли) подстанцияларнинг реле ҳимояси ва автоматлаштириш қурилмалари ҳамда технологик жараёнларни бошқариш тизимларини созлаш ва улардан фойдаланиш” курси бўйича 11 нафар ходимлар малака ошириб келишди.
2024 йил 2 декабрдан 8 декабргача Франциянинг (Париж) шаҳрида Жаҳон банки томонидан ташкиллаштирилган энергия секторини бошқаришга ёрдам бериш дастури (ESMAP) Европа киберхавфсизлик тармоғи (ENCS), ENEDIS (Fransiya), RTE (Fransiya) ва Cyber Campus (Fransiya) билан ҳамкорликда энергетикада киберхавфсизлик ва рақамлаштиришни такомиллаштириш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди ва унда Рақамлаштириш бошқармасидан 2 нафар мутахассис иштирок этди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖда 2025 йил давомида Ахборот коммуникация технологиялари йўналишида амалга ошириладиган лойиҳалар режаси қуйидагича:
• Реал вақт режимида тармоқни мувозанатлаш (РТБС) тизимига объектларни улаш. “Лочин” подстанцияси, “Юлдуз” подстанцияси, “Қоракўл” подстанцияси, “Ғузор” подстанцияси, “Сардор” подстанцияси, “Қизил-равот” подстанцияси, “Суғдиёна” подстанцияси, “Денов” подстанцияси, “Сокин” подстанцияси, “Зарчоп” подстанцияси, “Фозилмон” подстанцияси, “Сурхон” подстанцияси, “Кимё” подстанцияси ва “Бухоро” подстанциясиларда коммутацион бошқарув қурилмалар ўрнатилади;
• Подстанциянинг 3D модели яратилади: подстанциясининиг вертуал макетларини яратилиб, хизмат кўрсатувчи ходимларга топшириқлар берилади. Ходимлар вертуал кўринишда берилган топшириқларни бажариб, реал ҳолатларга тайёргарлик кўради. Бу ходимларнинг хатолар эҳтимолини камайтиришга, иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
• Жамиятнинг 2030 йилгача бўлган “Рақамлаштириш стратегияси”ни ишлаб чиқилади. Бу Акциядорлик жамиятининг рақамли технологияларни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича узоқ муддатли режаси бўлиб, инсон омилидан келиб чиқадиган хатоларни камайтириш, замонавий технологиялар ёрдамида реал вақт режимида тўпланган ва таҳлил қилинган маълумотларга таянган ҳолда қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.
• Конфиденциал ахборотни рухсатсиз чиқиб кетишини олдини олувчи (DLP) ахборот тизими жорий қилинади. Бу ўзида барча бошқарув маълумотлари сақланадиган, кузатиш имкониятини берадиган ягона маълумотлар базаси яратилади. Маълумотларга тезкор эга бўлиш, уларни ишончли ҳимоя қилиш ва архивлаш таъминланади ҳамда конфиденциал ахборотнинг рухсатсиз чиқиб кетишининг олди олинади.
• Ресурсларини бошқаришни автоматлаштирилган тизими (ERP)ни жорий қилинади. Мазкур лойиҳа бўйича халқаро тендер эълон қилинган бўлиб, тендер ғолиби билан шартнома имзоланади ҳамда Акциядорлик жамиятининг 14 та иш жараёнини автоматлаштириш бўйича тегишли амалиётлар бошланади.
Илҳом Сафаров, Рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати