“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2024 йилда барча қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари қатъий назоратга олиниб, уларнинг ижроси белгиланган муддатлар ичида бажарилди.
Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ижро ҳолати “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари ҳузуридаги ҳар кунги йиғилишларда муҳокама қилиб борилмоқда.
"ljro.gov.uz" тизимида Акциядорлик жамиятига тааллуқли ҳар бир топшириқ ижро учун қабул қилиниб, унинг ечими атрофлича таҳлил қилинмоқда, топшириқларни бажаришда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда. Топшириқларни олдиндан, самарали ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида устувор вазифалар белгилаб олинган. Назоратдаги топшириқлар бўйича ҳар ойда кунлик календарь график ҳамда ҳар бир бошқарув раиси ўринбосарлари, бошқарма ва бўлимлар кесимида “йўл харитаси” тасдиқланиб, ижрога қаратилмоқда.
Ижро интизоми назорати бўлими томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси назоратга олиниб, таҳлил қилинган ҳолда маълумот ва таҳлилий жадваллар тайёрланмоқда. Масъул ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга “ijro.gov.uz” тизимига киритилиши назоратга олинган.
"ljro.gov.uz" ягона электрон тизимида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга ижро муддати белгиланган қонунчилик ҳужжатлари 109 та (15 та Фармон, 59 та Қарор ва 35 та Баёнларда) ва топшириқлари бўйича 441 та (91 та Фармон, 256 та Қарор ва 94 та Баёнларда) топшириқ мавжуд бўлиб, улардан 302 таси бажарилган, 139 та топшириқ бажарилмоқда.
"ljro.gov.uz" ягона электрон тизимида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ масъул бўлган 2024 йилнинг январь-декабрь ҳолатига 119 та топшириқ мавжуд бўлиб, уларнинг ижроси тўлиқ таъминланиб, электрон назорат тизимда назоратдан ечилди.
Дилфуза Саидова, Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати