2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда
  • 28.01.2025
  • 47

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 110–220 ва 500 кВ кучланишли электр тармоқларида назорат кўригида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари акс этган.

Мисол учун, мутахассислар таянч устунларининг носоз ҳолга келган таркибий элементларини, жумладан, қушлар қўнишига қарши мосламалари созлигини текшириб, металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттиришмоқда. Шикастланган изоляторлар алмаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил якунига қадар 316 та трансформатор, 1719 дона электр қурилма, 6029 километрдан зиёд узунликдаги 110–220–500 киловолт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини таъмирлаш бажарилади.

2025 йил январь ойи давомида 25 та трансформатор, 58 та электр қурилма, 248 километрдан зиёд узунликдаги ҳаво тармоқлари таъмирланди.

Шу билан бирга, электр узатиш тармоқларининг 3500 километр қисми муҳандис-техник ходимлар томонидан назорат кўригидан ўтказилди. Электр тармоқларининг 195 километрдан зиёд қисми дарахт шохларидан тозаланиб, 1100 километр қисми тепловизор кўригидан ўтказилди. Бундан ташқари, 175 та эски изоляторлар янгисига алмаштирилди. Подстанция ва линиялар электр қурилмаларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди.

Бундан ташқари, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал линиялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш, яъни етказиб бериш билан шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati