Азимова Рагна Абдулхамитовна ўз касбининг фидоий ва жонкуяр, меҳнатсевар ва билим эгаси 46 йиллик самарали меҳнат фаолияти ҳамда мамлакатимиз энергетика тизимига қўшган улкан ҳиссаси барча тизим ходимлари учун ўрнак бўла олади.
Масъулиятли вазифасига сидқидилдан ёндашадиган, аввало касбий фаолиятига меҳр қўя олган ва ўз соҳасининг мукаммал эгаси ҳамиша давлатимиз ва Жамиятимиз ардоғида бўлиб келган.
Рагна Абдулхамитовна 1978 йилда энергетика тизимига кириб келиб, ўткир зеҳни, жонкуярлиги ва қурилиш соҳадаги билим-тажрибаси билан соҳа ривожига улкан ҳисса қўшган. Қайси бир жабҳада бўлмасин, корхонамиз ходимларининг мавжуд муаммоларини ижобий ҳал этиш йўлида жонбозлик кўрсатган.
Соҳа бўйлаб босиб ўтган йўлларига назар ташлайдиган бўлсак, 1978-1999 йилларда “Гидропроект” АЖ электротехник бўлимида муҳандис, “Нурек” ва “Бойғози” ГЭСларни лойиҳалашда иштирок этган. У 1999-2019 йилларда “Ўзбекэнерго” АЖ “Ўзэлектртармоқ” УК капитал қурилиш бўлимида етакчи мутахассис лавозимларида фаолият олиб борган. Ҳозирги кунгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ капитал қурилиш бошқармасида етакчи мутахассиси сифатида самарали меҳнат фаолият юритди.
2025 йил 17 январь куни Рагна Абдулхамитовнани меҳнат нафақасига чиқиши муносабати билан Акциядорлик жамияти раҳбарияти ва ҳамкасблари томонидан хайрлашув тадбири бўлиб ўтди.
Рагна Абдулхамитовна каби малакали, етук ва ҳар томонлама мукаммал ходимларга ҳар биримизнинг ҳурматимиз чексиз!
Яна бир бор самимий табриклаган ҳолда Сизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга бахт-саодат, тинчлик ва хотиржамлик тилаб қоламиз!
Ҳурмат билан,
Капитал қурилиш бошқармаси жамоаси
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати