2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Магистрал электр тармоқларида жорий таъмирлаш ишлар давом эттирилмоқда
  • 27.01.2025
  • 35

⚡️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари ҳамда бошқа мавсумий ишлари амалга оширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиалининг Тошкент гуруҳи мутахассислари 11-сонли рухсатномага асосан 500 кВ кучланишли электр тармоғида олиб бораётган жорий таъмирлаш ҳамда металл конструкцияли таянч устунларининг остини мустаҳкамлаш ва коррозияга қарши бўёқ тортиш ишларини бажаришмоқда.

Бундан ташқари, cинган изоляторлар алмаштирилиб, чақмоққайтаргич тросслар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati