⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистраль электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида туну кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар, зарур эҳтиёт қисмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Подстанциялар хизмати ходимлари томонидан 220 кВ кучланишли подстанцияларнинг электр қурилмалари тепловизор кўригидан ўтказилгани акс этган.
⇒ Қўшимча маълумот
220 кВ кучланишли «Юксак» подстанциясида 220/110/35 кВ кучланишли элегазли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси (ЭЁТҚ / КРУЭ)
“Ўзбекистон Республикаси магистрал тармоқлари ва подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳаси” доирасида 220 кВ кучланишли «Юксак» подстанциясида 220/110/35 кВ кучланишли элегазли ёпиқ тақсимлаш қурилмаси (ЭЁТҚ / КРУЭ) қурилмоқда ва фойдаланишга топширилиш арафасида.
❗️ Ушбу ёпиқ тақсимлаш қурилмаси урбанизация талабларига мувофиқ кам ер майдони талаб қилиши, рақамли технологиялар орқали камсонли персонал томонидан самарали бошқарилиши ҳамда эксплуатация жараёнига юқори хавфсизликка эга меҳнат шароити яратиши билан аҳамиятлидир.
▶️ Батафсил
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати