Мурожаат эгаси: Амирқулов Алижон Ўрол ўғли.
Электрон почта: alijohn.amir@gmail.com
Мурожаат мазмуни: Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, Хўжақишлоқ маҳалласининг чекка ҳудудида 30 хўжалик яшаймиз. 3-4 йилдан буён электр тармоқларида етишмовчилик кузатилмоқда, 135В. (Электр энергиясининг кучланиш кўрсаткичи белгиланган меъёрдан паст — Ахборот хизмати таҳрири). Бизларга трансформатор қўйиб беришларингизни сўраймиз.
Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Алижон Ўрол ўғли, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.
Маълумот ўрнида: Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.
⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:
• het.uz – расмий веб-сайти
• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin
• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari
• Call centre: 1154
• Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати томонидан тўлдирилиб, янгиланиб бориладиган het.uz веб-сайтида “Истеъмолчилар учун” деб номланган бош рукн таркибида “Шахсий кабинет” — https://het.uz/oz/pages/view/personal_account, “Электр энергиясининг тижорат ҳисоби” — https://het.uz/oz/lists/view/38 каби интерактив рукнлар фаолият кўрсатмоқда.
Шунингдек, ҳурматли фуқаро, Сиз Энергетика вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин: https://minenergy.uz/uz
Тошкент, 100047, Ташкент ш., Истиқбол кўчаси, 21-уй.
Транспорт:
Метро: Амир Темур бекати
Автобуслар: № 14, 53, 58, 78, 93, 98
Маршрутли таксилар: № 26, 102 (Мўлжал Тошкент Халқаро Вестминстер университети)
Тел: (998 71) 236-3822
Девонхона: (998 71) 236-2708
Электрон почта: info@minenergy.uz
Иш графиги:
душанба - жума: 9:00 - 18:00
тушлик вақти: 13:00 - 14:00
шанба, якшанба: дам олиш куни
Газ таъминоти билан +99871-200-0804 ёки 1104 рақами орқали боғланасиз. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ https://hududgaz.uz/ “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти Иш вақти: 09:00 - 18:00 Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 98 Индекс: 100115 E-mail: info@hududgaz.uz Телефон рақами : (71) 281-16-85.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати