2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Тоғли ҳудудлардан ўтган 500 кВ кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 25.01.2025
  • 31

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун-у кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Назорат кўригида аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали Ҳаво линиялар хизмати ходимлари томонидан 500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғида ўтказилган навбатдан ташқари назорат кўриги акс этган.

FacebookInstagramYouTube ‖

https://t.me/minenergy_uz/14672

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati