2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
БИРЛАШГАН КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИ: СПОРТ — САЛОМАТЛИК ГАРОВИ!
  • 25.01.2025
  • 52

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ–6099-сонли «Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида, иш соатларидан ташиари ва дам олиш кунларида, турли спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Мисол учун, бугун — 2025 йил 25 январь куни пойтахтнинг «Самарқанд дарвоза» мажмуасида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси кўмаги ва ҳомийлигида боулинг спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада Акциядорлик жамиятининг маъмурий ёналишда меҳнат фаолияти юритаётган ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди. Спорт тадбири ғолиблари эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

✍️ Одилжон Воҳидов, Акциядорлик жамияти «спорт тарғиботчиси»

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati