2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Тунги таъмирлаш-созлаш ишлари янги технология асосида олиб борилди ва муваффақиятли якунланди
  • 22.01.2025
  • 161

2025 йил 20 январдан 21 январь санасига ўтар кечаси «Фарғона магистрал электр  тармоқлари» филиали мтахассислари юқори кучланишли электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида 500 кВ кучланишли Л-503 линиясининг 30-сонли таянчидаги АН болт ва темир-бетон плиталарини алмаштириш ишларини олиб боришди.

⚡️ Тунги ишлар янги технология асосида, хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда, тармоқни ўчирмасдан олиб борилди ва муваффақиятли якунланди.

Эслатиб ўтамиз, 500 кВ кучланишли Л-503 линияси Фарғона водийси электр энергетика объектларини «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» АЖ генерация блоклари ҳамда 500 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанцияси билан боғловчи электр узатиш тармоғи ҳисобланади.

FacebookInstagramYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati