Янгиликлар
Расмий муносабат: Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда
  • 23.01.2025
  • 139

2025 йил 21 январь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиалига қарашли 220/10 кВ кучланишли «Қизилтепа-1” подстанциясида бир нафар таъмирловчи ходим (электр чилангар) билан бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Содир бўлган ўлим оқибатли бахтсиз ҳодиса тўғрисида шу куннинг ўзида тегишли органларга хабар берилган. Айни пайтда бахтсиз ҳодиса сабаблари ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

Марҳум ҳамкасбимизнинг оила аъзоларига ҳамдарлик билдирамиз.

Расмий муносабат:

Ижтимоий тармоқларда “НАВОИЙДА ЭЛEКТРИК ИШ ВАҚТИДА ТОК УРИШИ НАТИЖАСИДА ҲАЛОК БЎЛДИ” сарлавҳаси остида тарқалган хабарларда “Баъзи ишчилар ва маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, корхонада хавфсизлик чораларига етарлича риоя қилинмайди. Улар бундай бахтсиз ҳодисаларга корхонадаги коррупция ва малакасиз кадрларни ишга олиш амалиёти сабаб бўлаётганини таъкидлашмоқда” дея иддао қилинган маълумотлар асоссиз.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида хавфсизлик техникаси талаблари доимий равишда назорат қилиниб, ишчи-ходимларнинг бу борадаги малака кўникмалари белгиланган тартибда, тасдиқланган режа асосида синов имтиҳонларидан ўтказиб борилад. Ўқув семинарлари, амалий машғулотлар ҳамда “Хавфсизлик техникаси ойи” тадбирлари мунтазам равишда амалга оширилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида ҳар сафар бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар расмий веб-сайтимиз ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида жамоатчилик эътиборига тақдим этилади. Жумладан, суҳбат куни, соати ва манзили эълон қилинади, ишга қабул қилиш Комиссияси томонидан номзодлар билан суҳбат видео ва фото тасвирга муҳрланган ҳолда ўтказилади. Ўтказилган суҳбат ҳақида маълумотлар расмий веб-сайт ҳамда унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали тақдим этиб борилади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>