Янгиликлар
2025 йилда магистрал электр тармоқлари орқали 76 млрд 100 млн киловатт соат электр энергиясини узатиш режалаштирилган
  • 17.01.2025
  • 15

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари"АЖ бошқарма бошлиғи ўринбосари Маҳфуза Суванова маълум қилди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2024 йилда белгилаб олинган мақсадли кўрсатгичлар режаси тўлиқ бажарилди.

Жумладан,

- 2024 йилда магистрал электр тармоқлари орқали 74 млрд киловатт соат электр энергияси узатилиб, режа 100 фоизга бажарилди.

- Электр энергияси истеъмолини қисқартириш бўйича 20 млн 700 минг киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 25 млн 900 минг киловатт соат иқтисод қилинди ва режа 117 фоизга бажарилди.

- 309 та трансформатор, 1741 дона электр қурилма, 6400 километрдан зиёд узунликдаги 110-500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари таъмирланди ҳамда 12 минг километрдан зиёд узунликдаги магистрал электр тармоқлари техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилди;

- инвестиция дастурлари доирасида 543 километр узунликдаги

220-500 киловольтли электр узатиш тармоқлари ва 1 627 мегавольт-ампер қувватга эга подстанциялар ишга туширилди.

- 2024 йилда 763 мегаватт қувватли 2 та қуёш фотоэлектр станцияси, 1 500 мегаватт қувватли 3 та шамол электр станцияси ва 300 мегаватт соат қувватли энергия сақловчи аккумулятор батареяси тизимлари магистрал электр тармоқларига уланди.

Шунингдек, истеъмолчилар электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида, 2025 йилда бажарилиши режалаштирилган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жумладан,

- 2025 йилда магистрал электр тармоқлари орқали 76 млрд 100 млн киловатт соат электр энергиясини узатиш режалаштирилиб, бугунги кунгача 3 млрд 300 млн киловатт соат электр энергияси узатилган;

- электр энергияси истеъмолини қисқартириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирга асосан 9 млн 150 минг киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 382 минг киловатт соат иқтисод қилинди ва январь ойи режаси 101 фоизга бажарилди.

- 2025 йилда умумий қиймати 259 млн 200 минг доллар бўлган

6 та инвестиция лойиҳаси доирасида 485 километр узунликдаги

220-500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоқлари ва

1 602 мегавольт-ампер қувватга эга 1 та 500 киловольтли ва қуввати

500 мегавольт-ампер бўлган 1 та 220 киловольтли подстанция ишга туширилади.

- 2025 йилда 1350 мегаватт қувватли 4 та қуёш фотоэлектр станцияси, 100 мегаватт қувватли 1 та шамол электр станцияси ва 263 мегаватт соат энергия сақловчи аккумулятор батареяси тизимлари магистрал электр тармоқларига уланади.

-  316 та трансформатор, 1719 дона электр қурилма, 6029 километрдан зиёд узунликдаги 110-500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини таъмирлаш ҳамда 12 минг километрдан зиёд узунликдаги магистрал электр тармоқларини техник кўрикдан ўтказиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 21 та трансформатор, 52 та электр қурилма, 206 километрдан зиёд узунликдаги ҳаво тармоқлари таъмирланди.

Шу билан бирга,  ҳаво тармоқларининг 3000 километрдан зиёд қисми муҳандис-техник ходимлар томонидан техник кўрикдан ўтказилди,

110 километрдан зиёд қисми дарахт шохларидан тозаланди, 150 тадан зиёд эски изоляторлар янгисига алмаштирилди ҳамда 975 километр қисми тепловизор кўригидан ўтказилди.

Бундан ташқари, тоғли ва қир-адирли ҳудудларда жойлашган бориш қийин бўлган таянчларга бориш учун барпо этилган йўлакларни қордан тозалаш, дарё ўзанларида ва тоғ ёнбағирларида жойлашган таянчларни сел-тошқин таъсирига тушишини олдини олиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ томонидан ваколати доирасида электр энергия таъминоти ишончлилигини ошириш ҳамда магистрал тармоқларда фавқулодда ҳолатлар содир бўлганида зудлик билан бартараф этиш  бўйича барча чоралар кўрилади.

 Ҳурматли истеъмолчилар, эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал тармоқлар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш, яъни етказиб бериш билан шуғулланади.

 

 

Манба: https://telegra.ph/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>