❗️Фармон лойиҳасининг “Яшил” иқтисодиёт йўналишида:
✅ умумий қуввати 3,5 ГВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларини фойдаланишга топшириш орқали уларнинг жами электр энергияси истеъмолидаги улуши 26 фоизга етказилади;
✳️ чиқиндилар утилизацияси, шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқилган электр энергияси учун “яшил тариф”лар жорий этилади;
♦ йирик корхоналарда экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойиллари асосида корпоратив дастурлар ишлаб чиқилиб, 6 тасида ESG ҳисоботи йўлга қўйилади (“Навоийуран”, “Ўзбекнефтгаз”, “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати”, “Uzairports”, “Uzairways”);
♦ Европа Иттифоқининг иштирокида Бухоро, Наманган, Нукус, Урганч ва Ғузорда кам углеродли ривожланиш режалари ишлаб чиқилиб, 10 та ижтимоий объектларнинг энергия самарадорлиги оширилади;
♦ ирригация ва мелиорация тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали 390 минг гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг сув таъминоти яхшиланади;
♦ 1,8 минг км ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 77 та ичимлик ва оқова сув иншоотларини қуриш ва таъмирлаш таъминланади;
♦ пахта ва ғалла майдонларини қисқартиришдан бўшаган камида 100 минг гектар ер майдонлари деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун 200 минг нафар аҳолига ижарага берилади;
⚠️ Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг:
https://www.uzbekistan2030.uz/uzc/muhokama
https://regulation.adliya.uz/project/4427/7289?contentLang=oz
Каналга уланиш ⇒ https://t.me/huquqiyaxborot
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати