Янгиликлар
Қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган электр минг сўмдан сотиб олинади
  • 09.01.2025
  • 14

#Bilasizmi

Қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси 1000 сўмдан сотиб олинади

✳️ Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади.

Мазкур субсидияни олиш учун «Солиқ» мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Тадбиркорлар томонидан қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт электр 720 сўмдан сотиб олинади. Бунга оид шартномани тузиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат қилиш лозим.

Субсидияни «Солиқ» мобил иловасининг “Кешбек ва имтиёзлар” хизматининг  “Қуёшли хонадон” бўлимидаги “Картага пул ўтказиш” ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/14486

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>