⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 220 кВ кучланишли электр тармоқларида назорат кўригида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари акс этган.
Жумладан, мутахассислар таянч устунларининг қушлар қўнишига қарши мосламалари созлигини текшириб, металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттиришмоқда. Шикастланган тармоқ элементлари алмаштирилмоқда.
Бундан ташқари, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал линиялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш, яъни етказиб бериш билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати