Янгиликлар
Юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида мавсумий ишлар давом эттирилмоқда
  • 04.01.2025
  • 100

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан назорат кўриклари давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассисларининг 220–500 кВ кучланишли электр тармоқлариида назорат кўригида аниқланган жузъий камчиликларни бартараф этиш ишлари акс этган. Жумладан, мутахассислар қушлар қўнишига қарши мосламаларнинг созлигини текшириб, металл конструкцияли таянч устунларни мустаҳкамлаш ишларини давом эттиришмоқда. Цинган изоляторлар ҳам алмаштирилмоқда.

Бундан ташқари, линияларнинг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич тросслар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>