“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ–4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Акциядорлик жамияти Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергияни Республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.
Бугунги кунда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида 14 та ҳудудий магистрал электр тармоқлари, марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати, лойиҳалаштирувчи, қурилиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар мавжуд. Акциядорлик жамиятига қарашли 90 та подстанция ва 12 250 км дан ортиқ 220–500 кВ кучланишли магистрал электр узатиш линиялари мавжуд. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти марказий аппарати ва таркибидаги тузилма ҳамда филиалларда жами бўлиб 4300 нафардан зиёд мутахассис-ходимлар меҳнат фаолияти олиб бормоқда.
1. Ички назорат тузилмалари
Акциядорлик жамиятида ички назорат тузилмалари фаолияти “Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисида”ги намунавий низом талабларига мувофиқ ташкил этилган.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ягона акциядорининг 2022 йил 4 апрелдаги 23-сон қарори ҳамда 2022 йил 06 апрелдаги 82-сонли буйруғига асосан, Марказий бошқарув аппаратида 2 та штат бирлигидан иборат Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати ташкил этилган бўлиб, унинг фаолиятига оид вазифа, функция, ҳуқуқ ва мажбуриятлар Акциядорлик жамияти Кенгаши томонидан тасдиқланган Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати лавозим йўриқномаси билан белгиланган.
2. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш
Манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом талабларига асосан, Акциядорлик жамияти манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш ҳамда аниқланган манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш бўйича кўрилган чораларни ўрганиш йўналишида ҳам тегишли ишлар амалга оширилган. Бу бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2022 йил 28 июндаги 151-сон буйруғига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом тасдиқланган.
3. Коррупциявий ҳолат хабарлари билан ишлаш
Ташкилотдаги Ишонч телефони (Call sentr), «Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқланганда боғланиш учун махсус рақам ҳамда веб-сайтга интеграция қилинган “Мурожаатлар”, “Онлайн маслаҳатчи” ва “Онлайн резюме” электрон дастурлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар ҳақида келиб тушган хабарлар билан ишлаш ҳолати, хабарларни қабул қилиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш борасида тегишли ишлар ташкил этилган.
Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2022 йил 28 июндаги 151-сон буйруғига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимида алоқа каналлари орқали келиб тушувчи хабарларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва уларга жавоб бериш тартиби бўйича регламент тасдиқланган. Коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган қуйидаги алоқа каналлари бевосита Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати томонидан доимий равишда ўрганиб борилади.
• Махсус ишонч телефон рақами (+998-71-208-56-41);
• Веб-саҳифа: https://www.uzbekistonmet.uz/
• Telegram: http://t.me/uzmetaxborotxizmati
• Facebook: https://www.facebook.com/elektrtarmoq
• Instagram: https://www.instagram.com/uzbekistonmet.uz
• Twitter: https://twitter.com/uzbekistonmet
• Odnoklassniki: https://ok.ru/group/61026265792660
• Utube: https://utube.uz/ru/users/7208
• Youtube https://www.youtube.com/channel/UC6cRpsasTIKnReaCXXqccdg
• VIDEODARSLAR VA TEST-SINOV MASHG‘ULOTLARI: https://t.me/+Pz1qHR0W8mYzNmZi
• Korrupsiyaga qarshi kurashish: https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6
• Elektron pochta: info@uzbekistonmet.uz
• E-xat: uzbekiston_met@exat.uz
• Call centre raqami: +998 (55) 500-5545
4. Махсус ходимларни ўқитиш
Ишчи-ходимларининг этик хулқ-атвор қоидалари бўйича умумий ўқитиш, коррупциявий хавф-хатарга энг кўп мойил бўлган лавозимлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимининг амал қилиши ва ривожланиши учун масъул бўлган ходимлар учун коррупцияга қарши махсус ўқитиш дастурлари ташкил этилган.
Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2022 йил 28 июндаги 151-сон буйруғи асосида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизими ходимлари учун ходимларининг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқнома тасдиқланган. Йўриқномага асосан, Акциядорлик жамияти ходимларини ўқитиш режа-жадвали мавжуд. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва тизим корхоналарида ҳисобот даврида коррупцияга қарши курашиш бўйича умумий ва махсус малака оширишдан ўтган ходимлар рўйхати тасдиқланган.
5. Контрагентларни текшириш
Контрагентларни текшириш талабларига риоя этилиши бўйича: Акциядолик жамияти бошқарув раисининг 2022 йил 28 июндаги 151-сон буйруғига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимида контрагентларни текшириш ҳақидаги Йўриқнома тасдиқланган.
6. Ишга қабул қилиш жараёни
Ишга қабул қилишда номзодлар текширувини ўтказиш тартиби ва муддатларига риоя этилиши, номзод текширилгани тўғрисидаги ҳисобот ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш реестрини расмийлаштириш бўйича Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2022 йил 28 июндаги 151-сон буйруғига асосан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва уларнинг филиалларига ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқнома тасдиқланган.
7. Ички норматив ҳужжатлар бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш
Коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган тартиб-таомиллар ва коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички норматив ҳужжатлар бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш тартибига риоя қилиниши ҳамда Коррупцияга қарши талаблар ва тартиб-таомилларга риоя этилиши бўйича Акциядолик жамияти бошқарув раисининг 2022 йил 28 июндаги 151-сон буйруғига асосан Жамиятда коррупцияга қарши курашиш тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти тасдиқланган.
8. Ҳисоботларни шакллантириш ва тақдим этиш тартиби
Коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият юритиши ва коррупцияга қарши тадбирларни амалга ошириши тўғрисидаги ҳисоботларни шакллантириш ва тақдим этиш тартибига риоя этилиши бўйича Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2022 йил 28 июндаги 151-сон буйруғига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда коррупцияга қарши курашиш йўналишида ҳисоботларни шакллантириш ва такомиллаштириш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда тақдим этиш тўғрисида Низом тасдиқланган.
9. Хизмат текширувини ўтказиш тартиби
Ходимларга нисбатан хизмат текширувини ўтказиш тартибини белгиловчи ички идоравий ҳужжат талабларига риоя этилиши бўйича Акциядолик жамияти бошқарув раисининг 2022 йил 28 июндаги 151-сон буйруғига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ходимларининг коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти тасдиқланган.
Алишер Раҳмонов, Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати бошлиғи
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати