Тармоқ илмий-техник кенгаши
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов олий таълим муассасасида «маҳорат дарси» ўтиб берди
  • 11.09.2024
  • 290

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2024 йил 6 январдаги топшириғига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Энергетика» факультети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2024 йил учун мўлжалланган «Йўл харитаси»нинг 4-бандига биноан 2024 йил давомида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари ва соҳа фахрийларининг профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар билан учрашувини ташкил этиш режалаштирилган.

Топшириқ ижросини таъминлаш ҳамда Тармоқ илмий-техник кенгаши фаолиятини ривожлантириш мақсадида бугун, 2024 йилнинг 11 сентябрь куни соат 11:00 дан 12:20 гача олий таълим муассасасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович томонидан профессор-ўқитувчи, илмий изланувчилар ҳамда талабалар учун «маҳорат дарси» ўтказилди.

«Маҳорат дарси»да, шунингдек, Тошкент давлат техника университети ректори Садритдин Турабджанов, «Энергетика муҳандислиги» факультети декани Жавоҳир Тошов ҳамда олий таълим муассассининг бошқа педагоглари, бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси бошлиғи Ислом Хамидов, Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Даврон Таджиходжаев ва бошқа мутахассислар иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари дунё энергетикасида, жумладан Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон энергетикасидаги ўзгаришлар, мамлакатимизда олиб борилаётган энергетика ислоҳотлари, қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш жараёни, «яшил энергия« манбаларини электр энергетика умумтизимига интеграция қилишдаги муаммолар, реактив ва актив қувват тушунчаси, энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги, инвестиция лойиҳалари, ёш муҳандис кадрларга яратилаётган шароитларга оид саволларга жавоб олишди.

 

FacebookInstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>