Тармоқ илмий-техник кенгаши
1971–2021: ТДТУ «Электр таъминоти» кафедраси 50 ёшда!
  • 25.11.2021
  • 394

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти — Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Электр таъминоти» кафедраси ташкил этилганлигининг 50 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган «Электр таъминоти тизиминг долзарб муаммолари» номли халқаро илмий-техник конференция ҳамкори

 

  Бугун, 2021 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент давлат техника университети «Электр таъминоти» кафедраси ташкил этилганлигининг 50 йиллиги муносабати билан «Электр таъминоти тизиминг долзарб муаммолари» деб номланган 2 кунлик халқаро илмий-техник анжуман ўз ишини бошлади.

  Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Тизим хизматлари бош бошқармаси бошлиғи А.Т.Мирзаев, Магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Ш.С.Кулибоев, Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси У.П.Урунов ҳамда Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.И.Султоновлар иштирок этишди.  

 

  Конференция модератори — Тошкент давлат техника университети проректори Ш.К.Неъматов халқаро илмий-техник анжуманни очиқ деб эълон қилиб, биринчи сўзни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори — Халқаро илмий-техник анжуман Ташкилий қўмитаси раиси С.М.Турабжоновга берди.

  Садритдин Махаматдинович  ўз ўзида ўтказилаётган халқаро анжуманнинг аҳамияти, «Электр таъминоти» кафедрасининг илмий салоҳияти ҳақида маъруза қилиб, конференция иштирокчиларини самимий муборакбод этди.

  Сўнг сўз навбати «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси — Халқаро илмий-техник анжуман Ташкилий қўмитаси ҳамраиси Д.А.Исақуловга берилди.

 

  Дадажон Айнақулович ўз нутқида университет педагогик жамоасини, кафедра профессор-ўқитувчиларини ярим асрлик самарали фаолияти билан табриклаб, бугунги кун энергетика соҳаси, электр энергетика тармоғининг ривожланиши, жумладан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фаолиятида эришилган ютуқлар, Акциядорлик жамиятининг илмий-техник салоҳияти ҳақида маъруза қилди.

  Халқаро анжуман ТДТУ проректори жаноб Киёхиса Нишияма, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Қаҳрамон Раҳимович Аллаев ҳамда «Электр таъминоти» кафедраси мудири И.У.Раҳмоновлар маърузаси билан давом эттирилди.

 

  Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, бир нечта халқаро мутахассислар қатнашган ушбу конференция ишида бир нечта хорижий мамлакатлар илмий-техник жамоалари видеоалоқа шаклида иштирок этиб, электр энергетика тармоғининг ривожланиши — илмий-педагогик жамоанинг самарали иш фаолиятига бевосита боғлиқлигини алоҳида эътироф этдилар.

  Анжуман ишида, шунингдек, «Электр таъминоти» кафедраси тарихига оид слайдли тақдимот ўтказилиб, унда кафедранинг ярим асрлик фаолияти тарихий фотосурат ва ҳужжатларда, нашр этилган илмий журнал ва адабиётларда акс эттирилди.

 

  Эслатиб ўтамиз, халқаро илмий-техник анжуман иши икки кун давом этади. Унда электр энергетика тармоғининг ривожи, ютуқ ва камчиликлари, истиқболли режалари, соҳанинг илмий салоҳиятини юклатиришда назария ва амалиётнинг уйғунлиги ва яна бир қанча масалалар муҳокама этилади.

  Эртага, соат 16:00 да анжуман ўз ишини якунлайди.

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>