Ёшлар сиёсати
«Тошкент шаҳар МЭТ» филиалида «Ёшлар ойлиги» тадбирлари сарҳисоб қилинди
  • 01.07.2024
  • 109

«Ёшлар ойлиги» якуни муносабати билан ташкил этилган сарҳисоб тадбирида «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Наржемал Ходжамкулиева сўзга чиқиб, «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўгрисида ПФ-37-сон Президент фармони ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан ўтказилган «Ёшлар ойлиги» тадбирлари сарҳисоби тўғрисида ахборот берди.

Тадбир давомида ёшларнинг мавжуд муаммоларига ечим топиш, уларни ижобий ҳал қилишга оид савол-жавоблардан иборат давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди. Ёш энергетикларнинг спорт мусобақалари ҳамда жамоатчилик ишларидаги фаол иштироки алоҳида эътироф этилди.

Facebook  ‖ Instagram YouTube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>