Эълонлар
ЭЪЛОН: Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналар (ИЭС, ИЭМ, ГЭС, ҚТЭМ) ва Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари диққатига!
  • 16.05.2024
  • 133

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2024-йил 15-майдаги 20-сонли йиғилиш баёнига асосан 2024-йилнинг 1-июнь кунидан бошлаб электр энергетика тармоғи корхоналари учун, яъни “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Янги-Ангрен ИЭС” АЖ, “Ангрен ИЭС” АЖ, “Тошкент ИЭС” АЖ, “Толимаржон ИЭС” АЖ, “Навоий ИЭС” АЖ, “Тахиятош ИЭС” АЖ ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга сотиш тарифлари, ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Бухоро ҲЭТК” АЖ ва “Фарғона ҲЭТК” АЖ учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан харид қилиш, шу билан биргаликда, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун электр энергиясини транспортировка қилиш (узатиш) хизмати тарифлари бўйича янги ички соҳа тармоқ тарифлари амал қилишини маълум қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ички тармоқ тарифлари электр энергетика корхоналари учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун белгиланган бўлиб, электр энергиясининг якуний истеъмолчиларига (абонентларга) татбиқ этилмайди ва электр энергиясининг истеъмол тарифга таъсир кўрсатмайди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>