Эмитент ҳисоботлар
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси: 2022 йил учун молиявий-хўжалик фаолияти бўйича режа ва амалдаги кўрсаткичлари таҳлили
  • 06.04.2023
  • 366

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти 202 йил давомида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва унинг ташқарисидан қисман харид қилинган электр энергиясини транспортировка қилиш (эксплуатация, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш), сотиш, транзит, экспорт ва импорт операцияларини амалга оширди. 2022 йил энг асосий молиявий-хўжалик фаолияти бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таҳлилини қуйидаги жадвал орқали кўришимиз мумкин.

млн.сўм

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Бизнес режа бўйича

Амалда

%

1

Маҳсулотлар сотишдан тушган соф тушум                                         

22,737,494

21,442,046

94,3

2

Сотилган маҳсулотлар таннархи

25,991,943

25,478,796

98

3

Давр харажатлари,

шу жумладан:

345,766

373,612

108

4

Сотиш харажатлари

 

30,244

 

5

Бошқарув харажатлари

 

72,371

 

6

Бошқа операцион харажатлар

143,982

270,997

188,2

7

Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари

 

210,873

 

8

Молиявий фаолиятнинг даромадлари,

 шу жумладан:

 

291,170

 

9

Дивидендлар шаклидаги даромадлар

 

1,952

 

10

Фоизлар шаклидаги даромадлар

 

3,583

 

11

Валюта курси фарқидан даромадлар

 

285,635

 

12

Молиявий фаолият бўйича харажатлар

391,216

431,703

110,3

13

Фойда солиғини тўлангунга қадар фойда (зарар)

-3,991,429

-4,340,023

108,7

14

Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)

-3,991,429

-4,340,023

108,7

           

2022 йил молиявий фаолиятнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, соф тушум режага нисбатан 5,7 фоизга кам бажарилган, сотилган маҳсулотлар таннархи эса режага нисбатан 2 фоизга кам харажат қилинган. Бундан ташқари, 2022 йил давр харажатлари 8 фоизга режага нисбатан кўпроқ амалга оширилган, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари эса 210,873 миллион сўмни ташкил этганлигини кўришимиз мумкин.

Якуний молиявий ҳолат эса, яъни 2022 йил якунларида жамият режага нисбатан 8,7 фоизга кўп соф зарар кўрган.

Акциядорлик жамияти келгусида молияивий ҳолатини барқарор сақлаб туриши учун маҳсулот таннархини камайтириш ва, бундан ташқари, ҳар бир сотиладиган тайёр маҳсулот бирлиги учун белгиланган савдо устамаларини кўтариш орқали эришиш мумкин.

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>