Янгиликлар
“Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали: юқори кучланишли электр тармоғи остидан юк олиб ўтиш тартиб-қоидалари бузилган
  • 15.03.2022
  • 485

Маълумки, электр таъминотининг барқарор фаолияти юзлаб таъсир омилларига боғлиқ. Бу ҳақда электр энергияси истеъмолчиларига кўплаб мақола ва маълумотномалар, видео ҳамда инфографикали ахборот тақдим этдик ва истеъмолчи маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттирмоқдамиз.

 

Юртимизда давом этаётган сурункали ёмғир, кучли шамоллар электр таъиноти тизимида, айниқса паст кучланишли тақсимлаш тармоқларида бирмунча носозликлар қайд этилаётгани кўрсатмоқда. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, бундан носозликлар кучайтирилган тартибда ишлаётган таъмирлаш-созлаш бригадалари томонидан кеча-ю кундуз амалга оширилмоқда:

 

Минг афсуски, ҳуқуқий жиҳатдан ижроси таъминланиши белгиланган тартиб-қоидаларни айрим фуқаролар билмайди ёки унга риоя қилишни исташмайди.

Эътиборингизга, мисоллар тариқасида, қуйидаги хабарномаларларни ҳавола этамизки, бу ҳақда кенгроқ тушунчаларга эга бўлиш истеъмолчилар учун муҳим:

ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАГИ УЗИЛИШЛАР: ОДДИЙ НОСОЗЛИКДАН ОҒИР ОҚИБАТЛИ ФОЖИАЛАРГАЧА http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/698

ТОИФАЛАНГАН САНОАТ КОРХОНАЛАРИДАГИ АВАРИЯВИЙ ҲОЛАТЛАРГА КИМ АЙБДОР? http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/391

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДАГИ УЗИЛИШЛАР — ИСТЕЪМОЛНИНГ ОРТИШИ ТУФАЙЛИ ЮЗАГА КЕЛАДИ

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/582

ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ МАСАЛАСИГА БЕПАРВОЛИК, ЛОҚАЙДЛИК ВА ЭЪТИБОРСИЗЛИК — ЭНЕРГЕТИКЛАРНИНГ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ ДУШМАНИ

http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/349

“ХИМИЯ” ПОДСТАНЦИЯСИДА СОДИР БЎЛГАН НОСОЗЛИК САБАБЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1127

2021 ЙИЛ 4 ИЮНЬ КУНИ ЭЛЕКТР ТАРМОҒИДА СОДИР БЎЛГАН НОСОЗЛИКНИНГ ТЎЛИҚ ТАФСИЛОТЛАРИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1098

 

Миллий диспетчерлик маркази муҳандислари ҳамда “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари хабарига кўра, 2022 йил 11 март куни соат 12:46 500 кВ кучланишли “Қоракўл” подстанциясидан чиқувчи, техник номи Л-Л-К-220 кВ (Л-К-Ч-220 кВ) бўлган ҳаво электр узатиш тармоқларида фавқулодда ўчиш ҳодисаси қайд этилган. Линия узгичлари иккала тарафдаги подстанцияларда назоратдан ўтказилгандан сўнг соат 13:08 да қайта кучланиш берилиб (22 дақиқадан сўнг), ушбу линия орқали Туркманистондан электр энергияси узатилиши тикланган.

 “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали Электр тармоқлари гуруҳи бошлиғи У.Усмоновнинг маълум қилишича, фавқулодда ҳолат сабабларини аниқлаш учун Туркманистон билан чегарадош чўл зонасига мутахассислар бригадаси юборилган.

Кўрик назорати давомида аниқланишича, 101–102-рақамли таянч устунларнинг остидан негабарит юк (трактор ва аравачасида шох-шабба) олиб ўтилган ва юқори кучланишли электр тармоқлари остидан юк олиб ўтиш бўйича қоидабузарликка йўқ қўйилган.

 

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг (2018 йил 26 декабрь, 1050-сон) 17-е бандида шундай дейилган: умумий баландлиги йўлнинг сатҳидан (юк билан ёки юксиз) 4,5 метрдан ортиқ бўлган машина ва механизмларнинг ўтиши (электр узатиш ҳаво линияларининг муҳофаза зонасида) тақиқланади.

 Тақдим этилган суратларда кўриниб турганидек, таянчлар остидан ўтган трактор изи ва куйган саксовул дарахти шохлари мутахассислар томонидан далолатномага шундай хулосалар қайд этилишига асос бўлган.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ушбу юқори кучланишли электр тармоғи орқали Туркманистон–Ўзбекистон–Қирғизистон ўртасидаги электр энергияси транзити амалга оширилаётган бўлиб, бир неча дақиқа давом этган фавқулодда ўчиш ҳолати давлатлараро электр энергияси транзит шартномасидаги мажбуриятларга салбий таъсир кўрсатди.

Айни пайтда “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида, айниқса юк ташувчи автомобиллар ҳайдовчилари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг барча бандларида келтирилган меъёрлар ҳақида мутахассислар томонидан батафсил маълумотлар берилмоқда.

✅ АЗИЗ ФУҚАРОЛАР, ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!

❗️ Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтида Ўзбекистон Республикасининг харитаси шаклида инфографика маълумотнома-жадвали жойлаштирилган бўлиб, қайси ҳудудни белгиласангиз, ўша ҳудуддаги Магистрал электр тармоқлари филиали ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятингиз пайдо бўлади. Маълумотномада телефон рақамлари ҳам кўрсатилган бўлиб, мутахассислар сизни қизиқтирган саволларга жавоб беришади.

 

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг (2018 йил 26 декабрь, 1050-сон) 15-бандида шундай дейилган:

Муҳофаза зоналарида электр тармоғи хўжалиги объектларининг хавфсиз ишлашининг бузилиши, шу жумладан уларнинг шикастланишига ёки йўқ қилиб ташланишига олиб бориши ва (ёки) фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва жисмоний ёки юридик шахсларнинг мулкига шикаст етказиши, шунингдек экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш, жумладан:

а) электр узатиш ҳаво линиялари симларига ва таянчларига бегона предметларни ташлаш, шунингдек, электр узатиш ҳаво линиялари таянчларига кўтарилиш;

б) техник қоидалар, нормалар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ яратилган электр тармоғи хўжалиги объектларига юриб ўтиш ва транспорт воситасида ўтиш жойларига ҳар қандай объектларни, предметларни (материалларни) жойлаштириш, шунингдек, электр тармоғи хўжалиги объектларига кириш йўлларини барпо қилмай туриб, бундай киришларга халақит берувчи ҳар қандай ишни амалга ошириш ва иншоотлар барпо этиш;

в) тақсимлаш қурилмалари ва подстанцияларнинг тўсилган ҳудуди доирасида ва хоналарида бўлиш, тақсимлаш қурилмалари ва подстанцияларнинг эшиклари ва люкларини очиш, ўчириб-ёқишларни ва электр тармоқларга улашларни (ушбу талаб ўрнатилган тартибда рухсат этилган ишларни амалга ошириш билан банд бўлган ходимларга татбиқ этилмайди) амалга ошириш, подстанцияларнинг кириш ва тақсимлаш қурилмалари, электр узатиш ҳаво линиялари муҳофаза зонаси доирасида, шунингдек, электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зоналарида олов ёқиш;

г) болалар ва спорт майдончаларини, стадионларни, бозорларни, савдо шохобчаларини, дала шийпонларини, моллар учун қўраларни, ҳар қандай турдаги машина ва механизмлар учун гаражлар ва турар жойларни жойлаштириш, ўрнатилган тартибда рухсат этилган ишларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган кўплаб одамлар йиғилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тадбирларни ўтказиш (электр узатиш ҳаво линияларининг муҳофаза зонасида);

д) ахлатхоналарни жойлаштириш;

е) зарба берувчи механизмлар билан ишларни амалга ошириш, массаси 5 тоннадан ортиқ оғирликларни ташлаш, емирувчи коррозияловчи моддаларни ва ёқилғи-мойлаш материалларини ташлаш ва қуйиш (электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зонасида) тақиқланади.

 

Хулоса шуки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 1050-сон қарорини барча истеъмолчилар, айниқса қишлоқ хўжалиги, юк ташиш, шаҳарсозлик ва қурилиш ишлари билан шуғулланувчи раҳбар кадрлар, ишчи-ходимлар, ҳайдовчилар, мутахассислар билмоғи, энг муҳими — қарор шартларига амал қилмоғи шарт.

 

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>