«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) барқарор фаолият юритмоқда. Ижтимоий тармоқларда Жамият фаолиятига тегишли масалаларга зудлик билан муносабат билдирилиб, тегишли тартибда таҳлилий мақола, баёнот, хабар ва маълумотлар эълон қилинмоқда.
Шунингдек, Жамият томонидан амалга оширилаётган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари, инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиши, ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги амалиётлар кенг жамоатчилик эътиборига ёритиб борилмоқда.
Шунингдек, Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтида:
8 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/30
24 та Президент Қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/31
14 та Президент Фармонлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/32
18 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/33
9 та Норматив ҳужжатлар http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/34
2 та Халқаро ҳужжатлар http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/18
ва соҳага алоқадор бошқа муҳим ҳужжатларга ҳаволалар кўрсатилган.
Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига https://regulation.gov.uz/uz тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (қонунчиликдаги янгиликлар) бериб борилади. Бундан ташқари, Жамиятнинг расмий телеграм каналида Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” махсус иловасидаги соҳага тааллуқли маълумотлар тез-тез қайта эълон (репост) қилиб турилади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий телеграм каналида ("O'zbekiston milliy elektr tarmoqlari" AJ t.me/uzmetaxborotxizmati) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига биноан 3 та ИШОНЧ РАҚАМИ: Ягона телефон (Ахборот хизмати) 71/236-68-08; Ишонч рақами (жисмоний ва юридик шахслар мурожаати билан ишлаш бўйича мутахассиси рақами) 71/208-56-46; Девонхона (Ижро интизомини назорат қилиш ва ишларни юритиш бошқармаси) 71/236-6865 телефон рақамлари ишлаб турибди.
Шунингдек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг Call марказ рақами — +998 (55) 500-5545 барқарор фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, электр таъминотидаги носозликлар, таъминотдаги узилишлар, истеъмолчиларнинг тўлов мажбуриятлари, тўлов маданияти юзасидан тарғибот ишларида электр энергияси истеъмолчилари билан бевосита ишлайдиган турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фаолиятига Ахборот ҳамкори сифатида кўмак берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг муҳим хабарлари ҳам тегишли тартибда «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида қайта эълон қилинмоқда.
2021 йилда https://www.uzbekistonmet.uz веб-сайтида қуйидаги ўзгаришлар, янгиликлар амалга оширилди:
Эътиборингизга Ахборот хизматининг 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги қисқача ҳисобот маълумотномаси (сарлавҳа ва ҳаволалар билан) тақдим этилади.
У.П.Урунов,
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг
матбуот котиби — ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати