
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 500 кВ кучланишли Л-503 ҳаво тармоғининг 57-сонли таянчида, Ўзбекистон Республикаси “Электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш” қоидаларининг 719-банди талабига асосан изоляторларни ювиш ва техник профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент туманида жойлашган, “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35 кВ кучланишли «Л-Келес» кабель тармоғи шикастлангани сабабли таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши баёни ҳамда жамиятнинг янги штат жадвалига мувофиқ, қуйидаги таркибий тузилмалар тугатилганини билдирамиз:

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан Хотин-қизлар форуми ўтказилди. “Аёли улуғланган юрт” мавзусида ташкил этилган ушбу тадбирда ташкилот тизимидаги 18 та филиалдан хотин-қизлар иштирок этди.

Ноқулай об-ҳаво шароитлари — кучли шамол ва ёмғир кузатилаётган вақтларда, фуқаролардан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилишларини сўраймиз:

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 500 кВ кучланишли Л-525 электр узатиш ҳаво тармоғида 1738-талабномага асосан режали мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ходимлар иштирокида навбатдаги техник ўқув машғулоти ташкил этилди. Машғулот давомида электр қурилмаларидан фойдаланиш тартиби, иш жараёнида учраши мумкин бўлган техник ҳолатлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тушунтиришлар берилди.

110/10 кВ кучланишли «Жомбой» подстанциясида В-Ёшлик фидерида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, релели ҳимоя қурилмаларининг ишлаш ҳолати текширилди.

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Гўзал» подстанциясида навбатдаги профилактика ва техник хизмат кўрсатиш ишлари бажарилди.

Аввал хабар берганимиздек “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан Янги Наманган туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли «Самарқанд» подстанциясида электр энергиясига талаб юқори бўлган даврда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» акциядорлик жамияти Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодларни суҳбатга таклиф этади:

Ўзбекистон етакчиси БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури шафелигида ўтказилаётган Бутунжаҳон урбанизация форуми 13-сессиясининг Етакчилар саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Аввал хабар берганимиздек, 2026 йил 15-16-17 май кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “ORIENT VILLAGE” дам олиш масканида ўтказилаётган форумда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ филиалларида фаолият юритаётган 18 та филиалидан жами 90 нафар хотин-қизлар ва 10 нафар ташкилотчилар иштирок этишди.

Хабарингиз бор, Президентимизнинг қарорларига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ҳар ойда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан компенсация тўловлари тўлаб борилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, 2026 йил 15-16-17 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “ORIENT VILLAGE” дам олиш масканида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тизимида “Аёли улуғланган юрт” мавзусида “Хотин-қизлар форуми–2026” тадбири ўтказилмоқда.

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали навбатчи ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида "Фарғона давлат техника университети" билан ҳамкорликда техник ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Сирдарё туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Рохат» подстанциясининг Т-1 трансформатори ҳамда 10 кВ кучланишли шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

110/10 кВ кучланишли «Жомбой» подстанциясида В-Ёшлик фидерида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, релели ҳимоя қурилмаларининг ишлаш ҳолати текширилди.

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 110/10 кВ кучланишли «Анна» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

ЯНГИЛИК: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви расининг ташаббуси билан Акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-созлаш ишлари ҳақида "Магистрал электр тармоқларидаги лойиҳалар" туркуми остида махсус репортажлар суратга олинмоқда.