Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. “Кўриб турибсиз – дунёда озиқ-овқат танқислиги муаммоси кучайиб бормоқда. Айниқса, маҳсулот етиштирувчи асосий давлатларнинг экспортга чекловлар қўйиши ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.
Саидов Миромил Адилжанович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиши сабабли кундуз кунлари айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги"ни ўтказиш тўғрисидаги 150-сонли буйруғига асосан барча магистрал электр тармоқлари корхоналарида Кўрик тадбирлари ўтказилмоқда.
2022 йил 14–15 июль кунлари Қозоғистон Республикасининг пойтахти Нур-Султон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Электр энергетика Кенгашининг навбатдаги 60-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда МДҲ Электр энергетика Кенгашига аъзо бўлган давлатлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Украина, Ўзбекистон ва Беларусь давлатларининг Энергетика вазирлари ҳамда электр энергетика компаниялари раҳбарлари қатнашди.
Бугун пойтахтимиздаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида “Электр энергетика соҳасини трансформация қилиш ва электр энергиясини барқарор узатиш” лойиҳасини ишга туширишга бағишланган тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14 июль куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
“Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиалида Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги тадбирларининг навбатдаги босқичи Электр узатиш линиялари хизмати ходимлари ўртасида бўлиб ўтди.
Айни дақиқаларда Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари Энергетика кенгашининг 60-юбилей йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
“Фарғона иссиқлик электр маркази” АЖ 1800-2000 кВт қувватга эга қуёш электр станциясини ўрнатиш (тайёр ҳолда топшириш) бўйича тендерни эълон қилади:
"Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг 2022 йил 24 июндаги 150-сонли буйруғи ҳамда "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиалининг КШ-98- сонли буйруғига асосан Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги тадбирлари доирасида 220/110/10 кВ кучланишли "Повулғон" подстанциясида Касб маҳорати кўрик танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Жума куни, 2022 йил 15 июль куни соат 15:00да «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ходимлар билан ишлаш бошқармаси қуйидаги бўш иш ўрнига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказади:
Президент Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда бир нечта инвестицион лойиҳалар амалга оширилиб, мамлакатимиздаги юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари бажарилмоқда.
Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти, бош саҳифасида Ўзбекистон Республикасининг харитаси шаклида инфографика маълумотнома-жадвали жойлаштирилган бўлиб, қайси ҳудудни белгиласангиз, ўша ҳудуддаги Магистрал электр тармоқлари филиали ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятингиз пайдо бўлади. Маълумотномада телефон рақамлари ҳам кўрсатилган бўлиб, мутахассислар сизни қизиқтирган саволларга жавоб беришади.
Аввал хабар берганимиздек https://t.me/uzmetaxborotxizmati/12578, 2022 йил 28 июнь куни Muxbir Daliyev (https://t.me/muxbir1) телеграм каналида “Электромонтёрлар "Ўзбекистон МЭТ" валломатларидан нега норози?” деб номланган “электромонтёрлар мурожаати” (https://t.me/muxbir1/16945) эълон қилинган эди.
Франция Республикасинининг пойтахти Париж шаҳридаги Франция ривожланиш агентлиги томонидан ташкил этилган ўқув курсида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, ”Иссиқлик электр станцияси” АЖ ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ходимлари билан бирга «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Хидиров Парда Назирович 2022 йил 25 июндан 4 июлга қадар хизмат сафарида бўлиб келди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2021 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига Ernst & Young халқаро компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди.
Ўзбекистонда янги энергия қувватларини барпо этиш, хусусан бу борада қайта тикланувчи энергия манбалари асосида электр станцияларининг қурилиши жадал суръатларда амалга оширилмоқда.