Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек сингари улуғ алломалар, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби шоир ва мутафаккирлар, Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулла Қодирийдек маърифатпарвар адиб ва олимлар ўзларининг машҳур илмий кашфиётларини, ўлмас бадиий асарларини айнан сизларнинг ёшингизда яратганларини ҳаммамиз яхши биламиз ва бу билан фахрланамиз.
Зиё нуридан баҳраманд оиланинг фарзандлари — Ватанимиз келажаги, халқимиз ишончи ва таянчи. Бу таърифни ҳеч иккиланмасдан давлат корхоналарига нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Негаки ташкилот ҳам катта бир оила, унинг ҳам ўз урф-одатлари, анъаналари мавжуд. Қолаверса, ўз устида ишлаб, ўқиб-ўрганган касб эгалари борки, улар меҳнат қилаётган ташкилотнинг келажаги бор.
Қиш ойларида Энергетика вазири Алишер Султонов энергияни тежаб ишлатиш, юртимизда тежамкор технологиялардан фойдаланиш масаласи оқсаётгани тўғрисида гапирган эди. Вазирнинг гаплари анчагина кескин муносабатларга сабаб бўлди. Аммо бу борада у ҳақ эканини таъкидлаганлар ҳам кўп. Тежамкор технологиялар нафақат корхона ва ташкилотлар, балки аҳоли томонидан ҳам ҳали тўлиқ ўзлаштирилгани йўқ. Бу эса энергетик муаммоларнинг кескин тус олиши билан бирга, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, атмосферанинг зарарли газлар билан ифлосланишга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Бугунги кунда Ўзбекистонда электр энергиясини сифатли тарзда аҳолига етказиб бериш энг оғриқли масалалардан бири экани шубҳасиз. Умуман, йиллар ортидан йиллар ўтяптики, тизимдан аҳоли рози бўлмаяпти, мўътадиллик йўқ. Соҳада аҳоли ва бизнес вакилларининг энг оддий эҳтиёжларини-да қондириб бера оладиган даражадаги жиддий ислоҳот кузатилмади. Kun.uz электр энергияси таъминотидаги муаммоларга сабаб бўлаётган муаммоларнинг бир бўлаги бўлган – симёғочлар масаласига Самарқанд вилояти мисолида эътибор қаратди.
Жорий йилнинг 6 июлида “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Ҳурматли Дадажон Айнақулович !
Вазирлар Маҳкамасининг “2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жорий ҳафтада “Китобхонлик ҳафталиги”нинг ўтказилиши “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ёшлари томонидан кўтаринки кайфиятда кутиб олингани рост.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрда имзоланган “2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сонли қарорига мувофиқ жорий ҳафтада “Китобхонлик ҳафталиги”нинг ўказилиши “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ёшлари ташаббуси қўллаб-қувватланган топшириқномада акс этган.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиалида “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари доирасида, бухоролик ёш энергетиклар томонидан, барча карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, учрашув тадбири уюштирилди. Аниқроғи, “Бухоро МЭТ” филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзоларига Бухоро шаҳрида жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро вилоят Ахборот кутубхона маркази ходимлари ташриф буюриб, бир нечта миллий ва жаҳон адабиёти намояндалари асарлари чоп этилган китоблар кўргазмаси ташкил этиб беришди.
Хусусан: ▫️“Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 500 кВли “Ғузор–Регар” (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестиция лойиҳаси, қиймати 14,8 млн АҚШ доллар.
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган халқаро давра суҳбати
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ "Навоий магистрал электр тармоқлари" филиалида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрда имзоланган "2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғриси"даги 781-сонли қарорига мувофиқ "Китобхонлик ҳафталиги" ўтказилмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маъмурияти Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи - бош ҳисобчи Хайдаров Бозор Жумаевичнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига таъзия изҳор этади.
Тошкентдаги кенг кўламли қурилишлар дарахтларнинг аёвсиз кесилиши ва шаҳардаги чанг миқдори кескин ортишига сабаб бўлаётгани афсусланарли. Қурилишларни тартибга солиш ва тийиб туриш учун пойтахт бош режасини ишлаб чиқиш эса йилдан йилга кечикяпти.
Ёшлар ва талабалар форумида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев йигит-қизларимизнинг турли соҳалардаги муваффақиятлари билан танишди ва ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумига ташриф буюрди.
“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёнларига қўшаётган катта ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги муносиб хизматлари
Ахборот хизматининг фаолиятига тааллуқли умумий маълумотлар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорига асосан Жамият бошқаруви раисининг 2019 йил 3 июлдаги 29-сонли буйруғига биноан «Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибида Ахборот хизмати ташкил этилган;