БУХОРО МАГИСТРАЛ ЕЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИДА SEMINAR, 500 КВЛИ "ҚОРАКЎЛ" ПОДСТАНСИЯСИДА НАМУНАВИЙ МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6656
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан жалб этилган ташқи қарз миқдори жами бўлиб 306.1 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май куни ушбу санани "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май санаси дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.
«Ўзбекистон мллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати (матбуот котиби) томонидан 2021 йил 7 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Ш.Асадов раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган йиғилиш баённомасида (18–1747-сон, 2021 йил 26 апрель санаси) белгиланган вазифалар ижро учун қабул қилинди.
Нега Ўзбекистонда охирги пайтлар энергетика соҳасига йирик маблағлар йўналтирилмоқда? Тизимдаги ислоҳотлар сўнгги 3–4 йилда бошлангани ростми? Энергетика тақчиллиги қачон барҳам топади? Булар доимий янграйдиган ва ҳамон жавоб изланаётган саволлар йиғиндисидан парча.
Янги юқори кучланишли подстанция Шаҳрисабз туманининг электр таъминоти ишончлилигини оширади, сўнг Қашқадарё вилояти электр таъминотида юртиқча юклама туфайли келиб чиқадиган турли носозликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Осиё тараққиёт банки кўмагида замонавий ва рақамли бошқарув тизимига эга 220 кВ кучланишли “Зафаробод” подстанциясини қуриш режалаштирилган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев Kun.uz мухбирига электр энергияси таъминоти бўйича мамлакат бўйлаб вазият қандайлиги тўғрисида сўзлаб берди.
Ишчи тартибдаги музокараларда янги қурилаётган — Сирдарё вилоятида қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини ягона электр тармоғига улаш схемаси, лойиҳанинг техник-муҳандислик ечими ҳамда чизмалари таҳлил этилмоқда.
“Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6199-сон, 06.04.2021 й.) қабул қилинди.
Ўзбекистон магистрал электр тармоғида 3 апрелдан 4 апрелга ўтар кечаси содир бўлган фавқулотда ҳолат тўғрисида маълумот Бугун, аниқроғи 3 апрелдан 4 апрелга ўтар кечаси соат 00:56 да “Ғузор” ва “Сурхон” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-508 ҳаво тармоғи кучли шамол вақтида фавқулодда ўчган. Натижада аварияга қарши автоматика ишлаши оқибатида 280 МВт юклама билан истеъмолчилар тармоқдан узилган.
Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Станция Тошкент вилоятининг Қибрай тумани (Тошкент ИЭС ғарб томонида) ҳудудидаги 7 гектар ер майдонида барпо этилмоқда.
“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ 2021 ЙИЛ I ЧОРАК ҲИСОБОТИ: utube.uz таълим видеопортали орқали Республикамизнинг сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ҳаёти, шунингдек, Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли видеолавҳаларни томоша қилинг!
Энергетика вазири Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларининг келажаги ҳақида сўзлаб берди.
Яқинда Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати томонидан Жиззах вилоятининг қатор туманларида истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлашга қаратилган ишлар ҳақида хабар берилган эди.
Энергетика вазирининг ташкил этилган стипендияси билан боғлиқ бир қатор университет талабаларидан кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Шу сабабли Энергетика вазири стипендияси соҳиби бўлиш тартиби юзасидан тушунтириш бериб ўтамиз.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари - президентнинг матбуот котиби этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
"Ўзбекистон-24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган ушбу лавҳа қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича етакчи халқаро компаниялардан бири ҳисобланган "Масдар" (БАА) компанияси томонидан Навоий вилоятининг Зарафшон ҳудудида қуввати 500 МВтга тенг бўлган йирик шамол электр станцияларидан бири қурилиши ҳақидадир.