ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
“ENERGO-IT” ФИЛИАЛИДА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ҲАЁТИ ВА ИЖОДИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
  • 16.02.2021
  • 470

  Жаҳон адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган буюк мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини ишчи-ходимлар, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдириш, бу орқали уларда адабиётга ошноликни тарбиялаш, ёшлар онгида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

  Акциядорлик жамиятининг ҳудудий тузилмаларида ўтказилаётган тадбирларда раҳбар ходимлар томонидан Бобур ижодининг ўзига хос жиҳатлари, унинг асарларидаги инсонпарварлик, ватанпарварлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва эзгулик ғоялари тараннуми ҳақида қизиқарли маълумотлар берилмоқда.

  Ана шундай тадбирлардан бири 2021 йил 15 февраль куни “ENERGO-IT” филиалида бўлиб ўтди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, фаолияти, ижодига оид тақдим этилган видеоролик, ўқилган ғазал ва рубоийлар энергетикларда катта таассурот қолдирди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлиш учун  https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>