ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали: «Соҳамиз аёллари ҳамиша ҳурмат ва эътиборда»
  • 07.03.2021
  • 457

  Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Магистрал электр тармоқлари филиалларида 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланмоқда.

 

  Мисол учун,

  Дастлабки табрик сўзлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан изҳор этилиб, Д.А.Исақулов Ватанимизнинг барча аёлларини, қолаверса энергетика соҳасида меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни келаётган Халқаро байрам санаси, баҳор айёми билан чин юракдан муборакбод этди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6084  

  Сўнгра Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлари бўйича маслаҳатчиси Ориф Тўхташев “ЭЪЗОЗ УЧУН ЯРАЛГАН АЁЛ!” номли мақоласи билан барча хотин-қизларни баҳор айёми табриклаб, Миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда шубҳасиз, оиланинг, оилада эса аёлнинг ўрни ва таъсири беқиёс, дея муҳтарама аёлларимизнинг жамиятдаги ўрнини алоҳида эътироф этди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6086

  Бундан ташқари, «Energo-IT» филиали жамоаси энергетика соҳасининг барча аёлларини Баҳор айёми билан муборакбод этиб, филиалда хизмат қилаётган аёл ходималарнинг жамоадаги ўрнини беқиёс санади.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6107  

  «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари — ёш энергетиклар эса «Сизга таъзим, сизга эҳтиром!» номли мақола орқали барча хотин-қизларни, жумладан филиалда эркаклар билан бир қаторда туриб меҳнат қилаётган муҳтарама аёлларни Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклашди.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/6108
«Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси

  «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиалида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди. Филиалда жами 410 нафар ходим меҳнат фаолияти юритиб келаётган бўлса, уларнинг 57 нафарини аёллар ташкил этади.

  Анъанага кўра ушбу филиалда ҳам эрта тонгдан азиз ҳамкасбларимиз, муҳтарама аёллар филиал раҳбарияти ва ишчи-ходимлари томонидан байрамона кутиб олинди. Табриклаш жараёнида энергетиклар Онани, хотин-қизларни улуғловчи шеър ва ғазаллардан парчалар ўқиб беришди. Филиал директори А.Боймуҳаммедов томонидан филиалда меҳнат қилаётган ҳар бир аёл ходим эсдалик совғалари тақдим этилди.   

  Ҳурмат билан,

  «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Касаба ушюмаси бошланғич ташкилоти

 
 
 

 

 

 

 

 

 
 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>