ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
БИТТА АХБОРОТНИНГ ТУРЛИ ТАЛҚИНИ: ҚАЙ БИРИГА ИШОНИШ КЕРАК?
  • 24.07.2020
  • 941

   Бугун, соат 18:36 да “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати Марказий диспетчерлик хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб баён этилган маълумот — «РАСМИЙ БАЁНОТ: ТАЪСИР ЭТУВЧИ БИР НЕЧТА ОМИЛЛАР САБАБЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИГА 0,8–1,0 % МИҚДОРДА ЧЕКЛОВЛАР КИРИТИЛМОҚДА» номли хабар эълон қилинганидан сўнг Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган етакчи интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқнинг бошқа саҳифаларида мазкур баёнотга ҳавола келтирган ҳолда хабар-маълумотлар тарқала бошлади.

 

   Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/

   Расмий сайтда: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Rasmiy saytda: http://uzbekistonmet.uz/oz/

 

   Юртимизда карантин жорий этилган бир пайтда истеъмолчиларнинг тўғри ва холис ахборотга бўлган талаби ҳар қачонгидан ортгани рост. Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деганларидек мамлакатимизда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган чоралар ҳақида ахборот маконида рўй-рост, холисона, таъбир жоиз бўлса, таҳлил этилган ҳолда эълон қилинишидан барча бирдек манфаатдор. Аммо...

   Бироқ холис ёндашув у ёқда турсин, қонунда белгилаб қўйилган талаб — ахборотни тарқатишда биринчи (асл) манбага ҳавола кўрсатилиши лозимлиги талаби ҳам барча ОАВ вакиллари томонидан бажарилаётгани йўқ. Биринчи манбанинг матнига атиги бир дона ҳарф қўшмасдан («Бу ҳақда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ хабар берди»дан ташқари) остига (муаллиф имзосига) ўз фамилиясини тиркаб қўядиган журналистлар ҳам топилади.

   Телеграм: https://t.me/qalampir/

   Сайт: https://qalampir.uz/

   Ахир расмий баёнотда икки-учта омиллар таъсирида электр таъминотига 0,8–1,0 фоиз миқдорида чекловлар киритилишига мажбур бўлинаётгани, оддий сўз билан айтганда, электр таъминоти умумтизимида мувозанат сақлаш мақсадида, аниқроғи бир неча миллион истеъмолчиларни йирик авариялар туфайли тармоқдан узилиши рўй бермаслиги (тармоқдан узишга мажбур бўлинмаслиги) учун, юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, бир неча юз ёки минг истеъмолчи (турли ҳудудларда чеклов кам-кандан, навбатма-навбат жорий этилиши орқали бажарилиши мавжуд техник қоидаларда белгилаб берилган) тармоқдан узилиб турилиши мумкинлиги ҳақида кетмоқда-ку!

   «ДИСПЕТЧЕР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ УЗМАСА НИМА БЎЛАДИ?»: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   «ПРИЧИНЫ ВОЗНИКНОВЕНИЯ АВАРИЙ В СИСТЕМАХ ЭЛЕКТРОСНАБЖЕНИЯ»: http://uzbekistonmet.uz/ru/

   Агар мантиқан хулоса қилинса, 98–99 фоиз истеъмолчилар тармоқдан узилади, дейилсагина «ШАМЛАРНИ ТАЙЁРЛАНГ!» деб чақириқ қилишга асос бўларди. Шундаям асл манбага тегишли тартибда ҳавола берилиб, бир хатбоши ҳажмида бўлса ҳам ўз ўрганишларини натижасини қўшиб...

Нима, қурол ишлаб чиқариш ҳажми бироз оширилмоқда, дегани «Урушга тайёрланинг!» деб талқин этилиши керакми? Бу нарса қачонгача давом этади?!

   Журналист бошқа ОАВ вакиллари каби тушунмаган нарсаларини сўраши, бир нарса ёзишдан, ахборотни кенг аудитория эътиборига ҳавола этишдан олдин масаланинг моҳиятини аввал ўзи англаб олиши керак эмасми?

   Шу ва шу каби саволларга qalampir.uz сайти журналистларидан изоҳ кутиб қоламиз.

   Биринчи манбага ҳавола эътироз қўнғироғидан сўнг қўйилди

   Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ҳам бундай ҳолат кузатилган, бу ҳақда изоҳ берилиши талаб этилиб раддия мақоласи чоп этилган эди.

   Батафсил: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Batafsil: http://uzbekistonmet.uz/oz/

   Подробно: http://uzbekistonmet.uz/ru/

   Аввал хабар берганимиздек, маҳаллий нашрларда берилган нотўғри хабар (ёки аксинча, хориж нашрида берилган нотўғри хабар маҳаллий нашрда) масалага нохолис ва нотўғри ёндашувига сабаб бўлган эди.

   Раддия: http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Тузатиш киритилган хабар: https://daryo.uz/

   Вазиятни тўғри баҳолаб, телефон қўнғироғидан сўнг сарлавҳани ўзгартириб, узр сўраган таҳририят журналистларидан (daryo.uz) миннатдормиз. Бугунги хабарни кўпсонли муштарийлар аудиториясига етказган электрон ахборот нашрларига, жумладан kun.uz таҳририятига ҳам миннатдорлик изҳор этамиз!

   Ўзбек тилида kun.uz: https://kun.uz/

   Рус тилида kun.uz: https://kun.uz/ru/

   Телефон қўнғироғидан сўнг сурат ва сарлавҳани тўғри танлаганини бот-бот такрорлаб, ҳаволани таҳририят ички тартиб-қоидаларига зид тарзда бўлса ҳам (!) кўрсатиб ўтиши мумкинлигини билдирган таҳририят ходимига «номдор сарлавҳа» топиб, ўзганинг матни остига ўз имзосини қўйиб, нохолис ёндашув давом эттирилаверса, таҳририят томонидан холис ва тўғри тарқатиладиган ахборотга ҳам муштарийлар ишончи йўқола боради, деб эътироз билдиришга ҳақлимиз.

   ЭСЛАТМА: электр таъминоти умумтизимига маълум миқдордаги чекловлар киритилиши билан турли техник-муҳандислик носозликлари туфайли юзага келадиган: масалан, дарахт шохлари шамол сабабли электр симига тегиб кетиши, қисқа туташув ёки ортиқча юкламада ишлаши туфайли трансформатор қурилмалари қизиб ёки ёниб кетиши, “электршит”даги турли носозликлар туфайли қўпқаватли уйнинг бир нечта хонадонида электр таъминоти узилиши, симёғочда пайдо бўлган носозлик туфайли маҳалланинг кўча ва хонадонларида маълум муддат чироқ бўлмаслиги, мутахассислар содир бўлган носозликни бартараф этиш пайтида хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинча электр тармоғидан узилиб турилиши ва ҳоказо ҳолатларни адаштириб юбориш нотўғри!

   Сирасини айтганда, электр таъминотига масъул ташкилотларнинг барчаси истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан мунтазам равишда таъминлашдан манфаатдор. Электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш, аниқроғи турли ҳолатларнинг олдини олиш учун барча чоралар кўрилиши техник-муҳандислик тартиб-қоидаларига мувофиқ тарзда белгилаб берилган.

   МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ юқори кучланишли электр энергиясини транспортировка қилиш, соҳадаги йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, юқори кучланишли ҳаво линиялари ва подстанцияларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

   Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ва уларга электр энергиясини истеъмолга яроқли кучланишларда тақсимлаб етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатиш турдош ташкилот — “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига доирасида. Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари бўйича “Call Centre” қисқа 1154 рақами фаолият кўрсатмоқда, шунингдек Telegram мессенжерида “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot (веб-сайт: het.uz) канали очилган.

   Ҳурматли истеъмолчилар, электр таъминотида рўй бераётган носозликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. Муаммоларни бартараф этиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган бўлиб, электр таъминотидаги чекловлар тез орада бартараф этилиши таъминланади.

 

Ҳурмат билан,

Улуғбек Урунов,

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти

бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

Матбуот котибининг ижодий саҳифаси

https://t.me/ulugbekijodnamunalar

>