Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияни етказиб беришни вақтинчалик тўхтатди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси барча ҳудудий электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига ИЭСларнинг ёқилғи таъминоти билан боғлиқ оғир ҳолат вужудга келгани ҳақида хат чиқарди. Хатда блэкаут юзага келмаслиги учун соатлик электр энергияси истеъмоли топшириғини қатъий равишда бажариш сўралган.
Энергетика вазирлиги аҳолини электр ва газ таъминотидаги муаммоларни тўғри тушунишга чақиргани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати кунлар кескин совий бошлагандан сўнг истеъмолчиларнинг электр энергияси ва газга бўлган талаби ҳам ортиб бораётгани, шунингдек, совуқ кунларда магистрал газ қувурлари ва тармоқларида табиий газ босимининг ҳам кескин пасайиши кузатилаётганини маълум қилди.
“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали барча тизим ташкилотлари касаба уюшмаси қўмитаси ходимлари ва фаолларини 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан самимий муборакбод этади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маъмурияти «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали директори Козимжон ака Йўлдошевнинг вафоти муносабати билан унинг яқинларига таъзия изҳор этади.
Яқинда давлатимиз раҳбари ҳузурида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти ўтказилди ва айни масала давлат аҳамиятига эга муаммолардан бири сифатида таҳлил этилди.
Инсониятнинг энергияга бўлган эҳтиёжи тобора ортмоқда. Аммо бу атроф-муҳитнинг кўп миқдорда ифлосланишига олиб келмоқда, экологияга салбий таъсир кўрсатяпти.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Хитой Халқ Республикасининг кимё-муҳандислик миллий корпорацияси президенти Вэнь Ган бошчилигидаги делегация аъзолари учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳар гал аҳвол шунақа – 3-4 томчи ёмғир ёғиши билан электр таъминотида узилиш бўлади. Табиийки, ишга, азим кентга тунд қиёфада йўлга тушасан. Таассуфки, воқеликнинг “ривожи” ҳамиша навқирон шаҳарда давом этади: светофорлар ишламаётган, кўчалар тирбанд...
Хаёлингизга электр энергиясини тежаб ишлатиш фикри тез-тез келадими ёки бу ҳақда ўйлашга вақтингиз йўқми? Мабодо уйингизда чироқ ўчиб қолса, биринчи ҳаракатингиз нимадан бошланади? Умуман, шу ёруғлик манбасини ишлаб чиқариш машаққатлари бўйича қандайдир тасаввурга эгамисиз?
Қарши тумани, Парвоз маҳалласидаги кўп қаватли уйларда яшовчи 54 та хонадонга нисбатан электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз ҳисобланган 274 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик суд асосида бекор қилинди.
Ёдингизда бўлса юртимиз хотин-қизларнинг севимли нашри бўлган “Саодат” журнали ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ўртасида “Дўстлар клуби” ташкил этилгани ҳақида хабар берган эди.
Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Инсон манфаатларини иқтисодий ислоҳотларнинг бош мазмунига айлантириш” мавзусидаги II Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит маблағлари иштирокида амалга оширилаётган 2 та йирик стратегик аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида халқаро тендер савдолари якунларига кўра умумий қиймати 80,0 млн доллар бўлган 2 та шартнома имзоланди.
«Ўзбекистон» радиоканалининг ФМ.103.1 тўлқинларида Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги масалаларига оид айрим саволларга «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати раҳбари томонидан берилган жавоблар жонли мулоқот орқали эфирга узатилди (03.11.2022).
Мамлакатимизда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Транспорт вазирлиги, “Ўзавиация” агентлиги, “Ўзаэронавигация” маркази ДУК, “Uzbekistan Airports” АЖ, “Ўзгидромет” вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси Афғонистонда Мавлоно Жалолиддин Балхий номидаги Мозори-Шариф халқаро аэропорти фаолиятини тиклаш бўйича техник ёрдам кўрсатиш жараёни якунига бағишланган маросимда иштирок этди.
1 ноябр соат 23:00 дан 3 ноябр соат 22:00 гача электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириб бўлмайди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ расмий саҳифасида маълум қилинди.
Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳридан – 477та. Шунингдек, Қашқадарё (76та) ва Самарқанддан ҳам (73та) кўп мурожаатлар йўлланган. Истеъмолчилар фойдасига 743 миллион сўм ундириб берилган. Таққослайдиган бўлсак, ўтган йилги айни шу йўналишдаги мурожаатлар 873 тани ташкил этган ва ўтган йилгига нисбатан бу йил 107тага кўплигини кўриш мумкин. Инобатга олиш керакки, бу мурожаатлар нафақат таъминотдаги узилишлар, балки электр кучининг пастлиги, молиявий қарздорлик ва аҳолидан ноқонуний пул ундириш билан ҳам боғлиқ.
“2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яна-да яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–408-сон, 25.10.2022 й.) қабул қилинди