ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Энергетика вазирлиги ҳузурида Жисмоний ва юридик шахслар билан низоларни судгача ҳал қилиш бўйича Апелляция кенгаши ташкил этилди
  • 04.11.2022
  • 177

Мамлакатимизда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4754-сон қарори қабул қилинган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) ёхуд ҳаракатсизлиги натижасида ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари апелляция кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Энергетика вазирлиги томонидан мазкур қарор ижросини таъминлаш ва ушбу йўналишда тизимли ишларни амалга ошириш мақсадида, жисмоний ва юридик шахслар билан низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши ташкил этилди. Кенгаш 11 нафар аъзодан таркиб топди.

Шунингдек, вазирлик тасарруфидаги “Ўзнефтгазинспекция”, “Ўзэнергоинспекция” ва “Ўзатом” агентлигида ҳам ўзларининг ички апелляция кенгаши ташкил этилди.

Маълумот учун:

- қарорга кўра, апелляция кенгашининг таркиби тегишли давлат органи раҳбарининг қарори билан 2,5 йил муддатга тасдиқланади;

- апелляция кенгаши 7 нафардан 11 нафаргача аъзолардан иборат таркибда тузилиши мумкин;

- апелляция кенгаши унда кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан тавсиявий тусга эга бўлган хулоса қабул қилади;

- апелляция кенгаши томонидан қабул қилинган хулоса 3 кун муддатда давлат органи раҳбарига кўриб чиқиш учун, бошқа манфаатдор тарафларга маълумот учун юборилади;

- апелляция кенгашининг хулосасини қабул қилиб олган давлат органи ра?бари ёки унинг ўринбосари уни инобатга олиши ёки ёзма асослантирилган тарзда рад этиши мумкин.

Бунда, давлат органи раҳбари ёки унинг ўринбосари қабул қилинган қарор тўғрисида 3 кун муддатда апелляция кенгаши ва тарафларни ёзма ёки электрон тарзда хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz

▶️@prminenergy

 

Maнбa:https://t.me/minenergy_uz/6223

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>