2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 25.11.2026
  • 9

⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:

♦ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали Ахборот хизмати етакчи мутахассиси лавозими.

❗️ НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

✅ Маълумоти:
Журналистика, ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар, медиа-коммуникация ёки лавозим вазифаларига мос бошқа йўналиш бўйича олий маълумот.

✅ Касбий билим ва кўникмалар:

Расмий ахборот хабарлари, пресс-релизлар ва мақолалар тайёрлаш;

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш;

Фото ва видеотасвирга олиш, видеомонтаж ҳамда график материаллар тайёрлаш асосларини билиш;

Ахборотларни таҳлил қилиш, фактларни текшириш ва ҳисоботлар тайёрлаш;

MS Office дастурларида ишлай олиш;

Ўзбек тилида саводли, равон ва расмий услубда ёзиш.

► Қўшимча устунлик берувчи кўникмалар:

VN, CapCut, CorelDRAW ёки бошқа график ва видеомонтаж дастурларини билиш;

SMM, контент яратиш ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишида амалий тажриба;

Электр энергетикаси соҳаси фаолиятини ёритиш бўйича билим ёки тажриба;

Рус тили билиши лозим ингилиз тилини билиши устунлик беради.

► АСОСИЙ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ:

Ситуацион таҳлил бошқармаси ҳамда диспетчерлик хизматлари билан ҳамкорликда, режали таъмирлаш ва фавқулодда ўчиш хабарларини тезкор таёрлаш ҳамда эълон қилиш;

Электр тармоқларида авариявий ҳолатлар пайтида воқеа-ҳодиса жойидан ахборот бериш;

Филиал фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритиш учун материаллар тайёрлаш;

Электр тармоқларида олиб борилаётган қурилиш, модернизация, таъмирлаш ва профилактика ишларини ахборот жиҳатидан ёритиш;

Фото, видео, мақола, пресс-релиз ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Филиал тадбирлари, ишлаб чиқариш жараёнлари ва эришилган натижаларни жамоатчиликка етказишда иштирок этиш;

Ахборот маконини мониторинг қилиш ҳамда тегишли ҳисоботларни тайёрлаш;

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати билан ҳамкорликда ишлаш.

► ШАХСИЙ ФАЗИЛАТЛАР:
Масъулиятлилик ва ташаббускорлик;
Ҳалоллик ва касбий этикага риоя қилиш;
Жамоа билан самарали ишлаш;
Ижодкорлик ва тезкор фикрлаш;
Белгиланган муддатларга риоя этиш;
Ахборотлар билан ишлашда аниқлик ва холислик.

⇒ ИШ ЖОЙИ: Тошкент шаҳри, «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали.

♦ Онлайн резюме: tashgormet@mail.ru
Хужжат топшилгандан сўнг шахсий телефон рақами қолдирилиши шарт.

МУРОЖААТ УЧУН: (55) 503 10 17

⇒ Ҳужжат топшириш вақти: 2026 йил 1 декабрь куни соат 17:00 да тўхтатилади.

❗️Номзодлар диққатига! Ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилади

⇒ Бошқа эълонлар: https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/category/25

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ