2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Бўш иш ўринлари
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 25.11.2026
  • 11

⚡️БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИГА: 
 
▶️ Подстанция хизмати 1-тоифали техник лавозими

► Таълим:
• Олий маълумот ёки ўрта махсус (энергетика тегишли соҳа бўлиши);

► Иш тажрибаси: 1 йилгача энергетика соҳасида малакага эга бўлиши

 Касбий кўникмалар:
• Подстанция электр ускуналарининг тузилиши ва ишлаш принципини билиш;
• Электр схемалари ва техник ҳужжатларни ўқиш;
• Ускуналарнинг техник кўрик ва профилактик текширувларини ташкил этиш;
• Техник ҳужжатлар, журналлар ва ҳисоботларни юритиш;
• Электр хавфсизлиги қоидаларини билиш.
 
 ► Компьютер саводхонлиги:
• MS Word, Excel, PowerPoint – юқори даражада;
• Электрон ҳужжат айланмаси тизимлари билан ишлаш қобилияти;
• Маълумотлар базалари билан ишлаш тажрибаси устунлик беради.

▶️ Подстанция хизмати  электромонтёр  лавозимига

► Таълим:
• Олий маълумот ёки ўрта махсус (энергетика тегишли соҳа бўлиши);

► Иш тажрибаси: 1 йилгача энергетика соҳасида малакага эга бўлиши
 Касбий кўникмалар:
• 110–220 кВ подстанция электр ускуналарининг тузилиши ва ишлаш принципини билиш;
• Куч трансформаторлари, ўчиргичлар, ажраткичлар ва шиналар билан ишлаш кўникмаси;
• Электр ускуналарини монтаж қилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш;
• Электр схемаларини ўқиш ва тушуниш;
• Электр ўлчов асбобларидан фойдаланиш;
• Техника хавфсизлиги ва электр хавфсизлиги қоидаларини билиш.
 
▶️ Релели ҳимоя ва автоматика хизмати  электро монтёр  лавозимига
 
► Таълим:
• Олий маълумот ёки ўрта махсус (энергетика тегишли соҳа бўлиши);

► Иш тажрибаси: 1 йилгача энергетика соҳасида малакага эга бўлиши
 Касбий кўникмалар:
• Релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларининг ишлаш принципини билиш;
• Микропроцессорли ҳимоя терминаллари билан ишлаш;
• Ток ва кучланиш трансформаторлари занжирларини билиш;
• Реле ҳимояси ва автоматика схемаларини ўқиш;
• Ҳимоя қурилмаларини текшириш, созлаш ва синовдан ўтказиш;
• Иккиламчи занжирлар ва оператив ток занжирлари билан ишлаш;
• Синов ва ўлчов асбобларидан фойдаланиш.

♦ Онлайн резюме: tashgormet@mail.ru
Ҳужжат топширилгандан сўнг шахсий телефон рақами қолдирилиши шарт.

► МУРОЖААТ УЧУН: (55) 503 10 17

⇒ Ҳужжат қабул қилиш вақти: 2026 йил 1 декабрь куни соат 17:00 да тўхтатилади.

❗️Номзодлар диққатига! Ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилади

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ