

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Жиззах магистрал электр тармоқлари филиали касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан "11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”, “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида ходимлар ўртасида шахмат ва шашка бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди. Иштирокчилар нафақат куч синашди, балки бир-бирини қўллаб-қувватлаб, жамоа руҳини янада мустаҳкамлашди.
Тадбир якунида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. Уларни табриклаймиз ва бундан кейинги беллашувларда ҳам омад тилаймиз!
Бундай тадбирлар ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш, ишдан кейин мазмунли дам олиш ва жамоадаги ҳамжиҳатликни оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Келгусида ҳам шундай спорт тадбирларини мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилган!
«ЖИЗЗАХ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ