
Тошкент шаҳрида атроф-муҳит озодалигини таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган «Долзарб 15 кунлик» ҳашар доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари ҳам мазкур ҳашарда фаол иштирок этиб, биргаликда ҳудудларни ободонлаштириш, тозаликни сақлаш ва атроф-муҳитни янада кўркамлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Шу билан бир қаторда, Филиал тасарруфидаги подстанциялар ҳудудларида ҳам ободонлаштириш ва тозалик ишлари изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, тўпланган ҳазонлар йиғиштирилиб, дараҳтлар атрофи, ички йўлаклар ҳамда ҳизмат кўрсатиш майдонлари тартибга келтирилмоқда.
► YouTube’да кўриш
Филиал ҳодимлари томонидан тозалик ва озодаликни таъминлаш, ҳудудларни обод сақлаш борасидаги ишлар ҳамжиҳатликда давом эттирилмоқда.
«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ