2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: “Яшил макон” — ободонлик ва экологик барқарорлик йўлида!
  • 20.11.2026
  • 26

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ-199 сон ҳамда 2026 йил 25 мартдаги ПФ-47 сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанциялар ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 

Мазкур тадбирлар доирасида подстанциялар ҳудудидаги бўш ер майдонларига манзарали арча ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Ушбу эзгу ташаббус орқали энергетика объектлари ҳудудларининг кўркамлигини ошириш, яшил майдонларни кенгайтириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва экологик барқарорликка муносиб ҳисса қўшиш кўзда тутилган.

Яшил макон — келажак авлодлар учун мусаффо муҳит ва обод ҳаёт гарови!

«ТОШКЕНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ