2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ: “Л-503” электр узатиш тармоғида авария-тиклаш ишлари тунда ҳам давом этмоқда
  • 20.11.2026
  • 32

Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли “Л-503” электр узатиш тармоғида юзага келган авария оқибатларини бартараф этиш ишлари туну кун давом эттирилмоқда.

Энергетиклар ноқулай об-ҳаво шароити, кучли шамол ва тунги совуққа қарамай, электр таъминотини имкон қадар тезроқ тиклаш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда.

Авария-тиклаш бригадалари тунги вақтда ҳам ишларни тўхтатмасдан, электр узатиш тармоғи фаолиятини тиклаш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

Тиклаш ишларининг бориши юзасидан қўшимча ахборот бериб борилади. 

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/21808 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати