2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Тайинлов
  • 20.11.2026
  • 22

Диёра Икромжон қизи Абдувахабова Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Д.Абдувахабова 2017–2022-йилларда Хитой Халқ Республикасидаги Пекин чет тиллар университетида (Beijing Foreign Studies University) халқаро муносабатлар ва дипломатия ҳамда ҳуқуқшунослик йўналишларида таҳсил олган.

2023–2026 йилларда Тошкент иссиқлик марказининг Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Ушбу даврда энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, замонавий ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга қаратилган қатор йирик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этган.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги биринчи йирик қувватли когенерация электр стансиясини барпо этиш ва ишга туширишга қаратилган инвестиция лойиҳасига раҳбарлик қилган.

Янги лавозимида вазирликнинг ахборот сиёсатини юритиш, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш йўналишларида фаолият олиб боради.

Лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Коммуникациялар департаменти ҳамда Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига кўра амалга оширилди.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/21809

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати