

ЭЪЛОН
Соат 08:14 да аварияга қарши автоматика тизими ишлаши оқибатида электр таъминотида вақтинча узилиш кузатилган барча истеъмолчилар тармоғига кучланиш берилди, электр таъминоти захира қувватлар орқали тўлиқ тикланди.
Ҳозирда ўчиш сабабларини аниқлаб, унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати