2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН: Л-503 электр узатиш ҳаво тармоғида ҳимоя тизими ишлаб, фавқулодда ўчди
  • 19.11.2026
  • 7

Бирламчи маълумотга кўра, соат 06:19 да 500 кВ кучланишли Л-503 электр узатиш ҳаво тармоғида ҳимоя тизими ишлаб, фавқулодда ўчган. Шу вақтда аварияга қарши автоматика тизими ҳам ишлаган.

Айни пайтда мамлакатимизнинг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Тез орада энергетика объектининг қурилмасига кучланиш берилиб, истеъмолчилар таъминоти тикланади. Мутахассислар носозликни бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

Facebook◾️Инстаграм◾️YouTube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати