2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
РАСМИЙ ЭЪЛОН: «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати янги мулоқот ботини ишга туширди!
  • 18.11.2026
  • 88

Ҳурматли жамият ходимлари, ҳурматли ҳамкорлар ва фуқаролар!
 
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида махсус тезкор алоқа канали — Telegram-бот ишга туширилганини маълум қилади.
 
Ушбу бот орқали сиз жамият фаолиятидаги қонунбузилиш ҳолатлари, коррупциявий хавф-хатарлар ёки манфаатлар тўқнашуви юзасидан ўз мурожаатларингизни қулай ва хавфсиз тарзда юборишингиз мумкин.
 
► Мурожаат юборишнинг икки хил усули мавжуд:
 
Аноним тарзда — шахсингизни очиқламасдан, махфийликни тўлиқ сақлаган ҳолда хабар йўллайсиз.
 
Исм-шарифни очиб юбориш — ўз маълумотларингизни кўрсатган ҳолда расмий мурожаат сифатида қолдирасиз.
 
Мурожаат йўллайдиган манзил (ҳавола):
 
⇒ @murojaatchi_helperbot (Telegram-бот ҳаволаси)
 
Биз ҳар бир мурожаатнинг холисона ва қонуний кўриб чиқилишини ҳамда муаллифларнинг хавфсизлиги кафолатланишини таъминлаймиз.
 
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати
 
Биргаликда қонунийлик ва шаффофликни таъминлаймиз!